SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ТАЪМИНОТНИ ТАЪМИНЛАМАГАНИ УЧУН

ТАЪМИНОТНИ ТАЪМИНЛАМАГАНИ УЧУН

« Назад

02.07.2019 10:37

Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг 2014 йил 25 февралдаги ижор хужжатига асосан, қарздор А.Алламовдан ундирувчи Н.Жаббарова (тарафларнинг исм-фамилияси ўзгартирилган)фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг  қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБнинг Хива шаҳар бўлими иш юритувида мавжуд бўлиб, қарздор А.Алламов давлат ижрочиси томонидан огоҳлантирилган бўлса-да, 3.060.000 сўм алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб келган.
Шунингдек, қарздор А.Алламов қонун талабларига бўйсунмасдан моддий ёрдамга муҳтож бўлган, вояга етмаган фарзандининг моддий таъминлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш учун тўпланган ҳужжатлар 2019 йил 22 май куни Хива шаҳар маъмурий судга юборилиб,  суднинг  ажримига асосан қарздор А. Алламов  ўн сутка муддатга маъмурий қамоққа олинди.
Бўлим иш юритувида мавжуд бўлган алимент ундириш билан боғлиқ бўлган ижро ҳужжатлари юзасидан ундирувчи ва қарздорлар билан профлактик суҳбатлар олиб борилиши натижасида жорий йилнинг 5 ойи давомида 50 дан ортиқ оила яраштиришга эришилган.

Р.ПИРЖАНОВ,
Мажбурий ижро бюроси
Хива шаҳар бўлими бошлиғи.