SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  СУДГА МУРОЖААТ ЭТИШ – Ҳар бир шахснинг конституциявий ҳуқуқидир

СУДГА МУРОЖААТ ЭТИШ – Ҳар бир шахснинг конституциявий ҳуқуқидир

« Назад

21.10.2019 09:10

Фуқаролик ишлари бўйича судлар  фуқаронинг кундалик ҳаётида вужудга келадиган меҳнат, оила, никоҳ, мерос, шартномавий ва бошқа хил ҳуқуқий муносабатлардан келиб тушадиган даъво аризалари, шикоятлар ва аризалар фуқаролик процессуал қонунчиликда ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади ва ҳал қилинади.

Бинобарин, фуқароларнинг мурожаатини судларда кў-риб чиқиш тартиби ва муддати Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонун ҳужжатлари, жумладан, Фуқаролик-процессуал       кодекси, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Дарҳақиқат, фуқаролар-нинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш борасида суд идоралари бошқа давлат органларидан ўзига хос хусусиятлари билан фарқланса-да, судлар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи асосий орган сифатида фуқароларнинг мурожаатларини қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши ҳамда уларнинг қонуний, асосли ва адолатли ҳал қилинишига бош мезонлардан бири  сифатида алоҳида эътибор қаратилади.

Ж.ҚУРЁЗОВ, 
фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро 
судининг раиси.