SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  СУД ШАФФОФЛИГИ одил судлов самарадорлигини оширади

СУД ШАФФОФЛИГИ одил судлов самарадорлигини оширади

« Назад

31.08.2020 11:22

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш,бу соҳадаги ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида Президентимиз томонидан 2020 йил 24 июлда “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон имзоланди.
Фармонда суд тизимини такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга қаратилган бир қатор ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар назарда тутилган. Хусусан, 2021 йил 1 январдан вилоят даражасидаги фуқаролик, жиноят ва иқтисодий судлари бирлаштирилиб, уларнинг негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умум-юрисдикция судлари ташкил этилади. 
Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриб чиқиш ваколати жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилади. 
Судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тарафларнинг тортишувчанлик тамойилини амалда рўёбга чиқариш мақсадида жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади ва жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлаш вақтида тарафлар иштирокида, тортишув тамойилига риоя этган ҳолда иш юзасидан қарор қабул қилиш тартиби белгиланади. Ортиқча суд босқичларини бекор қилиш орқали суд тизимига “бир суд – бир инстанция” тамойилини жорий этилиши кўзда тутилмоқда.
 Умуман олганда, Фармон суд ҳимоясини таъминлашдаги ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этишга, суд қарорларини қайта кўришнинг бир-бирини такрорловчи босқичларини бекор қилишга, инвесторлар ҳуқуқларининг ишончли суд ҳимоясида бўлишини таъминлашга, шунингдек суд органларининг амалдаги тузилишини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

Ж. СУЛТАНОВА, 
вилоят маъмурий суди судьяси.