SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  СОЁТЛИК “САХИЙ”ЛАР

СОЁТЛИК “САХИЙ”ЛАР

« Назад

24.07.2017 05:11

Шеров Равшанбек 2015 йил май ойидан 2016 йилнинг май ойигача “Соёт” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият кўрсатган. Айни пайтда у шу даврда фуқаролар йиғини қошидаги ижтимоий нафақалар тайинлаш комиссияси раиси сифатида ҳам фаолият кўрсатган.
Аммо бошқаларни тўғри йўлга бошлаб, қонун-қоидада ишлашга даъват этиши лозим бўлган раис маҳалла фуқаролар йиғини котиби Жаҳонгир Отажонов билан тил бириктириб, фуқароларга нафақалар тайинлашда ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, қонунга хилоф ишлар қилишган.
Жумладан, томорқа ер майдонлари 0,23 га бўлгани ҳолда уни 0,10 га эканлиги тўғрисида ҳужжатларга сохта маълумотлар киритишган.
Шу тариқа бола 2 ёшга тўлгунга қадар парвариши нафақаси бўйича 7 нафар фуқарога 10.632,3 минг сўм, 14 ёшга тўлмаган болали оилаларга нафақа тайинлаш бўйича 1 нафар фуқарога 568,2 минг сўм моддий ёрдам тайинланган, 2 нафар фуқарога 2.131,2 минг сўм, жами 13.331,8 минг сўм ижтимоий нафақа пулларини ноқонуний тўланишига сабабчи бўлиб шунча миқдордаги бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишган.
Бундан ташқари нафақа тарқа-тиш ведомостларига фуқароларнинг номларини ҳамда сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиб, ҳужжатларни қалбакилаштирган ҳолда яна 26 нафар фуқарога 21 702,8 минг сўм, жами 36 нафар фуқарога 35 034,6 минг сўмлик бюджет маблағларини нотўғри тўланишига йўл қўйиб фуқаролар ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказишган .
Хуллас, асоссиз “сахийлик” ошкор бўлди. Иш жиноят ишлари бўйича Хива туман судида кўрилиб, ҳукм чиқарилди.
Р.Шеров айбли деб топилиб, энг кам иш ҳақининг 100 баробари 13 024 000 сўм миқдорида жарима жазоси ҳамда 3 йил муддатга муайян ҳуқуқдан яъни мансабдор ва моддий жавобгарлик юклатилган шахс лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.
Шунингдек, суд қарори билан судланувчи Р.Шеров ва судланган Ж.Отажоновдан 35 034 600 минг сўмлик моддий зарарни ундириш, жиноят натижасида етказилган моддий зарарларни қоплаш учун прокуратура депозит рақамида сақланиб турган 44.480.512 сўм пул маблағлари давлат бюджетига ўтказилди.
О.МАШАРИПОВ,
жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.