SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  СОХТА “ТАДБИРКОР” ФОШ ҚИЛИНДИ

СОХТА “ТАДБИРКОР” ФОШ ҚИЛИНДИ

« Назад

27.11.2017 09:29

Вилоят Давлат солиқ бош-қармаси томонидан ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда фуқаро Cобир Ҳасановнинг (исми-шарифи ўзгартирилган) Самарқанддан ноқонуний равишда дори-дармон воситаларини вилоятимизга олиб келиб, олди-сотди ишларини амалга ошираётганлиги аниқланди. Олиб борилган ўрганишлар давомида у ушбу ноқонуний савдо фаолиятини Урганч туманидаги “Мутавалли” маҳалласида ҳовли-жойларнинг бирида амалга ошириб келаётгани маълум бўлди.
Яъни мазкур хонадон-нинг 3 та хонаси дори-дар-мон воситаларини сақлашга мўлжалланган шахсий омборхонага айлантирилган бўлиб, сохта тадбиркорлик йўлини танлаган фуқаро ўз фаолияти юзасидан давлат рўйхатидан ўтмасдан, давлатга солиқ тўловларини тўлашдан қочишга ҳаракат қилган ҳамда бирон маротаба солиқ тўловларини амалга оширмаган.
- Ўтказилган тезкор рейд тадбирида ушбу хонадонда 459 турдаги 568,0 млн. сўмдан ортиқ кирим ҳужжати ва сифат сертификати бўлмаган дори-дармон воситалари мавжудлиги аниқланди ва уларнинг барчаси далилий ашё сифатида вақтинча сақлаш учун олиб қўйилди. Ўрганишлар давомида дори-дармон воситалари ичида яроқлилик муддати эскирган 14 та дори воситалари ҳам борлиги маълум бўлди, - дейди вилоят ДСБ бўлим бошлиғи Р.Эшчанов.
Мўмай даромад эвазига инсонлар соғлиғини тахликага қўйган сохта тадбиркорнинг бу каби қинғир ҳаракатлари эвазига қанчадан-қанча одамлар азият чекиши, ҳаёти ҳавф остида қолиши мумкин эди.
Айни кунда Юртбошимиз томонидан халқимиз саломатлиги, фуқаролари-мизнинг фаровон ҳаёт кечиришига қаратилаётган эътибор, барча ҳудудларда инсон манфаатлари – олий қадрият тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, тиббиёт, тадбиркорлик, фармацевтика соҳаларини янада ривожлантириш борасида қабул қилинаётган фармон ва қарорларнинг амалий ижросини таъминлаш жараёнида айрим сохта тадбиркорларнинг бугунги ҳаракатларини кўриб, ҳайратланасан киши.
Шу ўринда ҳар бир элдошимизнинг ҳаёлидан наҳотки айрим фирибгарлар учун мўмай даромад топиш, моддий бойлик орттириш ўз она-Ватанида бирга яшаб, бир осмон остида ҳаёт кечираётган юртдошларимиз тақдири, жамият келажаги, инсонлар саломатлигидан ҳам устун турса, деган фикр ўтади. Бу каби ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар эгаси албатта, қонун доирасида жавоб беради.
Вилоят ДСБ жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими.