SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  СОХТА “МХХ ХОДИМИ” ҚИЁФАСИДАГИ КИМСА айрим кишиларни “чув” туширди

СОХТА “МХХ ХОДИМИ” ҚИЁФАСИДАГИ КИМСА айрим кишиларни “чув” туширди

« Назад

21.11.2020 09:46

Аммо, у олган жазосидан хулоса чиқармади. Ҳаммаси, 2016 йил март ойида турмуш ўртоғи Ш.А.га тиббий хизмат кўрсатиш шохобчаси очиб бериш мақсадида ер участкаси олиш учун Урганч шаҳар ҳокими номига ариза ёзишдан бошланди. Мана шу ташвишлар билан юрганида унга муқаддам МХХ органларида ишлаб, ҳозирда нафақада бўлган таниши қўнғироқ қилиб, уйига меҳмонлар келганини айтиб, уни ҳам таклиф қилган. Таниши уни меҳмонларга “шогирдим” деб таништирган. Меҳмонлар орасида вилоят архитектура идорасида ишловчи шахс ҳам бўл-ган. Бу Ботир учун айни муддао эди. Орадан тахминан ўн – ўн беш кун ўтганидан сўнг, ер масаласида уни идорасига излаб боради. Турган гапки “МХХ ходими”га амалий ёрдам кўрсатилган. Иши тез битган Ботирга “МХХ ходими” бўлиш ёқиб қолди. Янги танишларига ўзини шу соҳа вакили сифатида таништира бошлади. 
Шу орада фуқаро Х.Қ. билан танишди. Унинг Ҳазорасп туманида тадбиркорлик субъекти ташкил қилиш ҳақидаги мақсадидан бохабар бўлгач, унга вилоят архитектура ва қурилиш бошқармаси мансабдор шахслари орқали Ҳазорасп туманида жойлашган Архив биносини “0” қийматда олиб беришни ваъда қилди. Бунинг эвазига 2000 АҚШ доллари кейинроқ 5.000.000 сўмни олди. 
Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас деганларидек, сохта “МХХ ходими” фирибгарликни давом эттириб, яна бир неча кишини шу тариқа “чув” туширди.
Буни қарангки, кўпчилик қатори Урганч тумани архитектура ва қурилиш бўлим бошлиғи Даврон Азимов ҳам Ботирнинг “ДХХ ходими” эканлигига ишонарди. Бир неча марта уни полковник унвони акс этувчи либосда кўргандан кейин ишонмай бўладими, ахир? Даврон ҳам ундан айрим масалаларни ҳал қилишда ёрдам сўрай бошлади. Ер олишда ёрдам сўраган тадбиркор танишларига Ботир ака ҳамма масалани ҳал қилишини айтадиган бўлди. 
2018 йил август ойларида Ботир Тошкент шаҳрида юрганида Д.Азимов қўнғироқ қилиб, Тошкент давлат юридик университетига ўқишга кирмоқчи эканлигини айтиб, ундан ёрдам сўради. “Бунинг иложи йўқ, - деди Ботир. -  Аммо Украинанинг Харьков университетига топшириб, 1-курсдан кейин Тошкентга кў-чириш мумкин”. “Бўлмаса шуни ҳал қилиб беринг”. Даврондан фуқаро-лик паспорти, дипломи нусхаларини ва 5000 АҚШ долларини олди. 
Бузоқнинг югургани сомонхонагача дейишганидек, Ботирнинг қил-мишларига чек қўйилди. Сохта “ДХХ ходими” суд  ҳукми билан ўн бир йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Унга лаққа ишониб, “мижоз”лар топиб берган Даврон Азимов ҳам жазодан қуруқ қолмади. Икки йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни давлат иштирокидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда мансабдор ва моддий жавобгар шахс лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда беш йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Шу ўринда элдошларимиз бундай фирибгарларнинг тузоқ-ларига тушмасликлари учун огоҳ бўлишлари лозимлигини эслатамиз.

Э.САБИРОВ, Хива шаҳар прокурори катта ёрдамчиси.