SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИГА ҚАЙТИШДИ

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИГА ҚАЙТИШДИ

« Назад

02.12.2019 13:03

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг  2017 йил 15 июнь куни Тошкент шаҳрида уламолар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзуида ўтказилган илмий-амалий анжумандаги мурожаатида адашганлиги оқибатида рўйхатга тушиб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари турмуш тарзини яхшилаш, мавжуд муаммоларни хал этиш, ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, арзон уй-жойлар билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун кенг шароитлар яратилди.

Уларни соғлом турмуш тарзига қайтариш мақсадида, Хива шаҳар ҳокимлиги, имом хатиб-лар, махалла, молия, Ёшлар иттифоқи ҳамда хотин-қизлар қўмитаси вакиллари   билан ҳамкорликда кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилди. Ҳисобдан чиқарилган хар бир оила яшаш манзилига борилиб, уларнинг турмуш тарзи, ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги, оиласидаги мавжуд муаммолари ўрганилиб, ижобий хал қилинишига эришилди. 
Бу масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик давом этмоқда.

                                   Т.ТАЖИЕВ, 
Хива шаҳар ИИБ ТЭККБ  ходими.