SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ Ҳар бир фуқаро ҳаётида муҳим

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ Ҳар бир фуқаро ҳаётида муҳим

« Назад

31.08.2020 11:23

Президентимизнинг 2019 йил 10 январь куни Хавфсизлик кенгашининг йиғилишида берган топшириқлари асосида ахолини ижтимоий химояга мухтож қатламларини хар томонлама қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, уларни соғлом турмуш тарзига қайтариш борасида Хива шаҳрида яшовчи муқаддам тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган фуқароларни қайта  жиноятлар содир қилишларини олдини олиш бўйича муайян чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, уларнинг ва оила аъзоларини реабилитация қилиш хамда ижтимоий мослаштириш  мақсадида уларга моддий томондан қўллаб-қуватлаш, имтиёзли кредитлар ажратиш, арзон уй-жойлар билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти билан шу-ғулланишлари учун кенг имкониятлар яратилди. Шахар ҳокимлиги, имом-хатиблар, молия бўлими ва Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари билан ҳамкорлик бу ишларда айниқса, қўл келмоқда.
Ишчи гурухлар аъзолари томонидан ижтимоий химояга муҳтож шахсларнинг муаммолари ўрганилиб, уларнинг таклифлари асосида – 2 нафарини яшаш уйи капитал таъмирланди, 2 нафари арзон уй-жойга эга бўлди. 2 нафарига тадбиркорлик фаолияти ва оилавий тикувчилик билан шуғулланишлари учун нонвойхона ҳамда тикувчилик цехи куриш учун ер майдони ажратилди, 1-нафарига оилавий заргарлик билан шуғулланиши учун кам фоизли кредит пули олинишида ва 1-нафар харбий хизматга чақири-лувчига белгиланган харбий хизмат бадал  пули тўлаб берилишида амалий ёрдам ҳамда пандемия даврида моддий томондан қийналган  24 нафар кам таъминланган оилаларга “Саховат ва кўмақ умумхалк ҳаракати” доирасида 16 турдаги озик овқат маҳ-сулотлари  тарқатилди.
Келгусида ҳам ижтимоий химояга муҳтож шахсларни соғлом турмуш тарзига қайтариш борасида беғараз ёрдамимизни аямаймиз.

Ш.КУРБОНБОЕВ, 
Хива шаҳар ИИБ 
ходими.