SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  СОҒЛОМ ОНАДАН СОҒЛОМ БОЛА

СОҒЛОМ ОНАДАН СОҒЛОМ БОЛА

« Назад

18.12.2017 10:04

7 декабрь пайшанба. Навбатдаги профилактика тадбирида тиббиёт бирлашмаси, хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ҳудуд инспекторлари билан оналар ва болалар ўлими бўйича “Эски Қиёт”, “Қиёт”, “Қушчи каттабоғ”, “Пана максим” маҳаллаларида суҳбатлар, мулоқотлар ўтказилди. Туман прокурори иш ўрганувчи катта ёрдамчиси М.Кўрпаев, шаҳар прокурори иш ўрганувчи ёрдамчиси Б.Рўзибоев, тиббиёт бирлашмаси туғруқхона комплекси шифокорлари сўзга чиқиб, оналар ўлими Эски қиёт ҳудудида кузатилганлиги, ушбу жараённи ўрганиш, чуқур таҳлил қилиш прокуратура зиммасига ҳам бир қатор вазифалар юклатилганини таъкидлашди.
Мутахассислар ушбу жараённи чуқур ўрганиб, маҳалладаги ҳомиладор аёлларга етарли шароит яратилмагани, қариндош уруғлар ўртасида ҳамон қиз олиб, қиз бериш давом этаётганни кўрсатиб ўтишди. Туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудираси Ф.Юсупова, акушерлик комплекси болалар бўлими мудири Р.Ибрагимов, туғишга тайёрланаётган келинларга соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ва бу даврда кечадиган оғир ҳолатларни қандай бартараф этиш хусусида зарур маълумот ҳамда маслаҳатлар беришди. Зеро,она соғлом бўлса, келажак авлод ҳам соғлом бўлиб, вояга етади.
Тадбир иштирокчиларини халқимиз Конституция орқали умуминсоний кадриятларига содиқлиги, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқукларини таъминлаш давлатимиз олдидаги олий масъулият экани, у Бош Қомусимизнинг асосий ғояси этиб белгиланганини таъкидлашди.

Д.МАШАРИПОВ, “Хива тонги” мухбири.