SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  СОҒЛОМ МУҲИТ – ОСОЙИШТАЛИК ГАРОВИ

СОҒЛОМ МУҲИТ – ОСОЙИШТАЛИК ГАРОВИ

« Назад

23.12.2017 07:43

Мамлакатимизда барча соҳаларда юрт тараққиёти, халқ фаровонлигини кўзлаб кўпдан-кўп хайрли ишлар, кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Кўзланган мақсадларга эришиш, ютуқларга мушарраф бўлишнинг энг асосий шарти эса бу – энг аввало тинчлик ва осойишталик барқарорлигини таъминлашдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам бу алоҳида таъкидланди.
Маълумки, худди ана шу мақсад, вазифалар ижросини амалга ошириш мақсадида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”, “Болаларни уларнинг соғлигига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлар ҳамда Президентимизнинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган. Давлат органлари ва кенг жамоатчилик олдида турган долзарб вазифалар уларда аниқ-равшан белгилаб берилган.
Энг аввало, ички ишлар ходимлари, айниқса, маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган профилактика инспекторлари уй-жой билан таъминланаётгани, ҳар хафтанинг пайшанба куни – “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” сифатида белгиланиб, таъсирчан тадбирлар ўтказилаётгани ўзининг ижобий самараларини бера бошлади.
Президентимиз таъкидлаганларидек, ҳар бир оилада, бинобарин ҳар бир маҳаллада тартиб-интизомни мустаҳкамлаш ҳудудларда жиноятчиликнинг олдини олишнинг асосий шартларидан бири. Қолаверса, ҳар бир фуқаро онгида – “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак” деган туйғуни шакллантириш, лоқайдлик ва бефарқликка барҳам бериш жуда муҳим.
Турган гапки, тартиб-интизомга йўналтириш, айниқса, ёшларни тўғри йўл танлашлари, энг аввало, оиладан бошланади. Оилалар мустаҳкамлиги маҳалладаги соғлом муҳитнинг гаровидир. Ҳуқуқбузарликлар, жиноятчилик ўз-ўзидан келиб чиқмайди. Асосий куч ҳуқуқбузарликларни муҳокамасига эмас, балки бундай ҳолатларнинг содир этилишига олиб келувчи сабабларни барвақт аниқлаб, уларни бартараф этишга қаратилса мақсадга мувофиқ.
Бунинг учун эса ҳуқуқ-тартибот идоралари билан бирга маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари ҳамкорлиги, бевосита оилаларда бўлиб ўтказиладиган мулоқотлар ижобий самаралар бериши амалда исботини топган.
Бу борада биз ҳуқуқшунослар ҳам жойларда тарғибот ва тушунтириш ишлари ташкил этишга эътибор қаратаяпмиз. Жумладан, «Гиламчи», «Гулирайхон» маҳаллалари, Хива педагогика, тиббиёт коллежларида, меҳнат жамоаларида ҳуқуқий мавзуда мулоқот ва савол-жавоб тарзида ўтказилган тарғибот тадбирлари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Зеро, тинчлик, осойишталикни таъминлаш фақат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг эмас, ҳар биримизнинг бурчимиздир. Буни дилдан ҳис қилиб ҳамжиҳат ҳолда фаолият олиб борилса, маҳаллалар осойишталиги, кўнгиллар хотиржамлиги таъминланади. Шунингдек, олдимизга қўйилган муҳим вазифалардан бири – Хива шаҳрини “Хавфсиз туризм” ҳудудига айлантириш бўйича белгиланган лойиҳа муваффақиятли амалга ошади.
А.ТАДЖИЕВА,
Хива шаҳар ФҲДЁ бўлими мудири.