SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ШОЛИ ЕРИ ДЕБ...

ШОЛИ ЕРИ ДЕБ...

« Назад

24.07.2017 05:10

Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорлик билан шуғулланиш ниятида бўлганлар, шу жумладан, фермерлар учун ҳам кенг имкониятлар яратилмоқда.
Лекин бу имкониятлардан ўз ўрнида, масалан, ажратилган экин майдонларидан ҳам мақсадга мувофиқ фойдаланиш шарт. Айрим ҳолларда ана шу қоидага амал қилмаслик ҳам учраб туради.
Эски Қиёт қишлоғи “Пана Махсим” маҳалласида яшовчи Б.Рўзметов қишлоқдаги “Қиётагрокомплекс” фермер хўжалигига ер майдони ажратиб бериш тўғрисида туман ҳокимлигига мурожаат қилган. Туман ҳокимининг бу юзадан пахтачилик-ғаллачилик йўналиши бўйича унга 52,1 гектар ер ажратиш тўғрисида қарори чиқиб, ҳали вилоят ҳокими қарори билан тасдиқланмаган ҳамда ижара шартномаси расмийлаштирилмаган бўлсада, ердан бошқа мақсадларда фойдаланишга ҳаракат қилган.
Жумладан, фуқаро У. Раҳимовга бир мавсум шоли экиш учун фермер хўжалигидан 5 гектар ер майдони ажратиб, беришни ваъда қилиб, ундан 2017 йил 29 март куни ҳар бир гектар ер майдони учун 3.500.000 сўмдан, жами 17.500.000 сўм пулни олиб, давлат ва жамоат манфатларига зиён етказишга қўл урган. Лекин, бу ғайриқонуний ҳаракат тегишли идоралар томонидан ўз вақтида фош этилган.
Шу йил июнь ойида ушбу ҳолат маҳалла фуқаролар йиғини биносида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида кўриб чиқилиб, Б.Рўзметов айбли деб топилиб, унга энг кам иш ҳақининг 30 баравари, жами 4.493.250 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.