SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  САЙЁР ҚАБУЛЛАР

САЙЁР ҚАБУЛЛАР

« Назад

05.11.2020 09:24

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Президентимизнинг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан Хива шаҳри аҳолисининг мурожаатлари асосида ўтган бир ярим йил давр мобайнида 3-сектор раҳбари томонидан муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан, жами 45 маротаба аҳоли билан сайёр қабуллар ўтказилди. Улардан 15 таси оммавий қабуллар, 15 таси Ёшларга оид давлат сиёсати масаласи ва 10 та тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлардир. Қабуллар натижасида 160 дан ортиқ масалалар аниқланиб, 146 мурожаатдаги муаммоларни бартараф қилинишига эришилди.
Ушбу мурожаатларнинг аксарияти бандлик, банк кредити, соғлиқни сақлаш, моддий ва ижтимоий нафақалар, табиий  газ, ичимлик суви, йўлларни таъмирлаш масалаларида бўлиб, жорий йилнинг ярим йили давомида “Бинокор” ва “Гулистон” маҳаллаларини М.Маткаримов кўчаси ҳудудига 1.6 км. асфальт ётқизилди. “Гулшан-2” маҳалласи аҳолисига хизмат қилиши учун 21 та бетон столбалар ҳамда 100 КВГ тенг бўлган электр трансформатори ўрнатилди. Шунингдек, 7 та оилага субсидия орқали енгил типдаги иссиқхона қуриб берилди. 13 нафар фуқарога даволаниш ва соғлигини тиклаб олиши учун тиббиёт йўлланмасини олишда амалий ёрдам кўрсатилди. Пандемия даврида фаолияти тўхтаб қолган 7 та оилавий кичик корхона фаолиятини тиклашда амалий ёрдам берилганди. Тадбиркорлик субъектлари томонидан инвестиция лойиҳалари асосида 97 та бўш иш ўринлари яратилди. Аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар ўз вақтида тўлиқ ва сифатли бажарилиб, бу борада тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

 

Ш.ҚУРБОНБОЕВ,
Хива шаҳар ИИБ ходими.