SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  РАЗОЛАТ БОТКОҒИДАГИ КИМСА

РАЗОЛАТ БОТКОҒИДАГИ КИМСА

« Назад

11.09.2017 05:08

Мамлакатимиздаги тинч-лик, кундан-кунга ошаётган фаровонлик, яратилаётган имкониятлар учун ҳар қанча шукрона айтсак арзийди. Лекин, бу кунларни қадрига етмасдан, ёт, бузғунчи ғоялар таъсирига берилиб, ўзи жаҳолат ботқоғига ботгани ҳолда, яқинларига ҳам азият етказиб, иснодга қўядиган кимсалар оз бўлса-да, учраб тургани ачинарли.
Шулардан бири Тоҳир-жон Ражабов 1988 йилда Хивада туғилган. У 2007-2009 йилларда Россия Федерацияси, Астрахан Давлат университетининг Тошкент филиалида иқтисодиёт факультетида таҳсил олиб, филиал ёпилгач, ўқишни Астраханда, сиртқи бўлимда давом эттирган. Айни пайтда ёлланма иш билан шуғулланиб ёшлигидан ўзининг ислом динига бўлган кучли қизиқиши ва эътиқоди туфайли диний амалларни бажариш мақсадида Астрахан шаҳридаги “Красная мечеть” (Қизил масжид) жоме масжидига қатнай бошлаган. Кунда-кун оша намоз амалларини бажариш давомида 2014 йилда асли қирғизистонлик “Собиржон” исмли шахс билан танишиб, у ташкил қилган араб тилини ўрганиш тўгарагига қатнаб, тўгаракдаги Умар, Нозим, Аваз исмли ва бошқа шахслар билан яқин бўлиб, улар томонидан тузилиб фаолият олиб бораётган “жиҳодчилар” диний экстремистик ташкилот йиғилишларида қатнаша бошлайди. У ердаги бузғунчи мафкура ва ғояларни қўллаб-қувватлайди, ташкилотнинг фаол аъзосига айланади. Шунингдек, у интернетдан турли ижтимоий тармоқлар орқали хориждаги гуруҳлар билан мулоқотга киришиб, Сурия ва Ироқ давлатлари ҳудудида ташкил қилинган “ИШИД” халқаро террорчилик ташкилотининг даъват ва чақириқларидан хабардор бўлиб боради ҳамда шу бузғунчи мафкурага бутунлай берилади.
Маълумки, ундан “жиҳод” эълон қилиб ер юзида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам ягона “Ислом давлати”ни тузиш бўйича шафқатсиз урушлар, зулм тарғиб қилинган видеолавҳаларни ҳам кўриб, ҳам тарқатиш мақсадида сақлаб келган. Бу хил бузғунчи ғоялардан иборат видео ва аудиофайл кўринишидаги материалларни флешкарта орқали 2016 йил 22 февралда яширин йўллар билан Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ҳам ўтказган.
Иш шу даражага бориб етганки, виртуал мулоқотлар орқали таниши А.Мамутовнинг “Ал қоида” халқаро террорчилик ташкилотининг бир қисми сифатида Сурияда ташкил қилинган “Жаннат ошиқлари” диний экстремистик жамоасига бориб қўшилганидан хабар топиб, ўзи ҳам Сурияга отланиш бўйича қатъий қарорга келади. Маслакдошлари маслаҳатига кўра яширин йўллар – “Москва-Истамбул” авиайўналиши бўйича Туркияга, кейин эса Сурияга ўтиш режаларини тузиб авиабилетлар ҳам харид қилади. Ҳатто экстремистик гуруҳ ғоявий раҳнамоси ва амири ҳисобланган Абу Салоҳ (ас-ли қирғиз миллатидан бўлган кимса) га “байъат” (қасамёд) келтириб, жиҳодий амалиётларда қатнашиб, шаҳид бўлишга аҳд қилади.
Йўлга отланаётиб, охирги паллада онаси Г.Машарипова билан сўнгги марта гаплашиб, видолашиб олиш ниятида қўнғироқ қилади.
Она барибир она. Ўғлига у телефон орқали нима мақсадда уйдан чиқиб кетгани, агар ниятидан воз кечиб, уйга қайтмаса ўз жонига қасд қилишини билдирган. Шу гап таъсиридами, бошқами, ишқилиб ўғил ҳар ҳолда орқага қайтган.
Лекин барча-барчаси учун қонун олдида жавоб беришига тўғри келди. Жиноят ишлари бўйича вилоят судининг ҳукмига кўра Т.Ражабовга Ўзбекистон Республика-си ЖКнинг бир қатор моддалари бўйича айбли деб топилиб, тайинланган жазоларни қўшиш йўли билан узил-кесил 12 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.