SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ПОРА БЕРГАН ШАХСЛАРГА ҲУКМ ЎҚИЛДИ

ПОРА БЕРГАН ШАХСЛАРГА ҲУКМ ЎҚИЛДИ

« Назад

22.01.2019 10:32 Коррупцияга қарши кураш соҳасида кўплаб тарғибот ишлари амалга оширилаётган бўлса-да, ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахс-нинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ҳолатлари учраётганлиги ачинарли ҳолдир.
Яқинда тумандаги “Истиқлол” ма-ҳалласи фуқаролар йиғини биносида, очиқ сайёр суд мажлисида Р.Анназаровга оид жиноят иши кўриб чиқилди.
Р.Анназаров 2018 йил 12 июнь куни “Журён” маҳалласида фаолият кўрсатаётган “Маткарим тракторчи” фермер хўжалигига қарашли электр ҳисоблагичга ўрнатилган тамға ўзбошимчалик билан бузилган ҳолда ноқонуний фойдаланаётганлиги аниқланиб, расмийлаштирилган ҳужжатларни йўқотиб бериш эвазига, қонунга хилоф эканлигини била туриб МИБ туман бўлими тезкор шўъбаси катта инспекторига 200 000 сўм пулларни пора тариқасида берган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан жиноят устида қўлга олинган.
Суд томонидан Р.Анназаровга ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан энг кам ойлик иш ҳақи 172.240 сўмнинг 40 баравари миқдорида 6.889.600 сўм жарима тайинланиб, ашёвий далил деб эътироф қилинган, пора предмети 200.000 сўм пуллар давлат эгалигига ўтказилди.
Худди шунингдек, тумандаги “Поласултон” маҳалласи фуқаролар йиғини биносида, очиқ сайёр суд мажлисида МИБ туман бўлими ходимига пора бериш жиноятини содир қилган Ш.Маткаримовга нисбатан ҳам ҳукм ўқилди.
Ш.Маткаримов хонадонида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланган ҳолда ноқонуний тарзда фойдаланиб келаётганлиги аниқланди. У расмийлаштирилган ҳужжатларни қонуний чора кўриш учун суриштирувга ўтказмасдан, йўқ қилиб ташлаш эвазига, қонунга хилоф эканлигини била туриб, ноқонуний фаолиятини яшириш мақсадида туман бўлими тезкор шўъбаси катта инспекторига 500.000 сўм пулларни қасддан пора тариқасида берган вақтида тезкор  тадбир иштирокчилари томонидан жиноят устида қўлга олинди.
Жиноят иши юзасидан мавжуд далиллар ва гувоҳлар кўрсатмалари ҳар тарафлама, синчиклаб текширилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 463, 465-468, 471-472-моддаларига амал қилган ҳолда Ўзбекистон Респуб-ликаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан судланувчи Ш.Маткаримовга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақи 184.300 сўмнинг 40 баравари миқдорида 7.372.000 сўм жарима жазоси тайинланиб, пора предмети яъни 500.000 сўм пуллар давлат эгалигига ўтказилди.
Коррупция билан боғлиқ ҳолатларга барҳам беришда нафақат ҳуқуқни му-ҳофаза қилувчи органлар, балки барча фуқаролар фаол бўлиши лозим. Барча соҳаларда халқимиз манфаатларини кўзлаб, ҳалол меҳнат қилиб, Конституция ва қонунларни ҳурмат қилиб, ҳар бир қилаётган ишимизни қонуний тарзда амалга ошириб, хотиржам ва ўзига ишонч туйғуси билан яшамоқ мақсадига эришайлик.
М.ХАСАНОВ,
жиноят ишлари бўйича туман 
суди раиси.