SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ПАНЖАРА ОРТИДА ЎТИРИБ...

ПАНЖАРА ОРТИДА ЎТИРИБ...

« Назад

17.06.2019 07:56

...Урганч шаҳрида яшовчи Б.Балтаев на ишини, на сўзини тайини йўқлигидан  енгил-елпи ҳаёт кечириб, осонгина пул топиш илинжига тушиб қолганлардан. 2017-2018 йиллар давомида Ш.Эгамберганов, М.Шамуротова, Б.Сапарбоева, Х.Хайитмаматовларнинг ишончига кириб, уларга “Хумо-Автосавдо” МЧЖ, “Юнусобод-автосавдо” МЧЖ, “ЖМ-Ўзбекистон”АЖдан 5 йилга 8 фоизли кредит асосида ўзлари хоҳлаган “Нексия-3”, “Соbalt”, “Дамас Лабо” русумли автомашиналарни сотиб олиб беришини айтиб, уларнинг кўп миқдордаги пулларни фирибгарлик йўли билан қасддан қўлга киритган.
Орадан кун, ҳафта, ойлар ўтди. Фасллар алмашинувида қиш ўрнига баҳор, баҳордан кейин ёз, ёздан сўнг куз келди. Аммо машинадан дарак бўлмади.
Алданганликларини сезган мижозлар қўлларидаги шартномалар соҳта эканлигига амин бўлишди. Унга берган пул маблағларини ундириб беришларини, фирибгарни қўлга олишларини сўраб, тегишли органларга мурожаат қилишди. Мазкур  ҳолатлар бўйича  Б.Балтаев устидан тергов ишлари олиб борилиб, жиноят иши қўзғатилди. 
Жорий йилнинг 8 февраль куни Хива шаҳар суди очиқ мажлисида ушбу жиноят иши кўриб чиқилди. 
Судланувчи Б.Балтаев суд муҳокамасида айбига қисман иқрорлик билдириб, жабр-ланувчиларни алдаш нияти бўлмаганлиги, ишлари юришмай қолганлиги сабабли уларга автомашиналарни олиб беролмаганлигини айтиб, далилларни инкор қилиш орқали ўзини айбсиздек кўрсатмоқчи бўлди.
Аммо суд жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, давлат айбловчисининг хулосасини эшитиб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уни юқорида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айби, берилган кўрсатмалар, соҳта шартнома ҳамда жиноят ишида бошқа ёзма далилларни исботланган деб топди. Ш.Эгамберганов, М.Шаму-ротова, Б.Сапарбоева моддий зарарларни ундириш бўйича даъводан воз кечди.
Суд ҳукмига кўра, Б.Балта-евга Республика  ЖКнинг 59 ва 61-моддалари тартибида қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 6 (олти) йил озодликдан маҳрум қилиш, даъвогар Х.Хайитмаматов фойдасига жиноят натижасида етказилган 66.790.000 (олт-миш олти миллион етти юз тўқсон минг) сўм моддий зарар ундирилиши тайинланди.
Энди у панжара ортида ўтириб,  қилмишидан етарли хулоса чиқариб олиши аниқ.

О.МАШАРИПОВ,
Жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди раиси.