SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ПАНД БЕРИШНИНГ ОҚИБАТИ

ПАНД БЕРИШНИНГ ОҚИБАТИ

« Назад

24.07.2017 05:09

Шу йил 20 июнь куни “Қумёсқа” маҳалла фуқарорлар йиғини биносида жиноят ишлари бўйича Хива туман судининг сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда шу маҳаллада яшовчи, ёши 60 дан ошган Раҳимбой Султоновнинг ажабтовур қилғиликлари бўйича қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилди.
Воқеа қўйидагича: Айб-ланувчи шу йил январь ойида қўшниси О.Полвон-назировнинг ундан 2008 йил-да қарз олганлиги тўғриси-даги, муайян ҳуқуқ берувчи ҳужжат ҳисобланган тилхатдаги 6000 АҚШ доллари ёзувидаги 6 рақами олдига “1” рақамини қўшиб, 16000 АҚШ доллари қилиб ўзгартириб, сохталаштирган.
Бу ҳам етмагандай қалбаки ҳужжат асосида 22 январда Ҳазорасп туман ҳакамлик судига мурожаат қилиб, О.Полвонназировдан фирибгарлик йўли билан 63484000 сўм ундиришга қасд қилган.
Ҳатто судни ҳам алдаб пулни ундириш тўғрисида ҳал қилув қарорини чиқарилишга ҳам эришган
Жабрланувчи О.Полвонназировнинг бу қарордан норози бўлиб фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судига ёзган аризаси ҳам афсуски рад қилинган.
Лекин хақиқат эгилса ҳам синмас экан. Фақат суднинг ўша ноҳақ ажримига нисбатан Боғот туман прокурорининг фуқаролик ишлари бўйича вилоят судига кассация тартибида протест келтирганлиги туфайли ҳақиқат қарор топди.
Сайёр суд мажлисида Р.Султонов Ўзбекистон ЖК нинг бир неча моддаси билан айбли деб топилди ва белгиланган жазоларни узил-кесил қўшиш йўли билан унга энг кам ойлик иш ҳақининг 55 баравари, жами 8.237.625 сўм жарима жазоси тайинланди.
Хуллас бировга панд бераман деганнинг ўзи панд еди. Лекин бундан пушаймон қилдими йўқми, вақт кўрсатади.