SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ОЗОДЛИК - ОЛИЙ НЕЪМАТ!

ОЗОДЛИК - ОЛИЙ НЕЪМАТ!

« Назад

23.12.2017 07:39

Эски қиёт ҳудудида яшовчи Матчанов Дилшод Ғайратович, Журён ҳудудида яшовчи Рўзимов Фарҳод Ғайрат ўғли, автоҳалокат содир этганлиги учун 5 йил , Дашёқ ҳудудида яшовчи Аҳмедов Хушнудбек Алимбой ўғли фуқароларнинг шахсий мулкини яширин равишда талон-торож қилганлиги боис 5 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди. Улар Рес-публика ИИБ ЖИЭББга қарашли муассасаларда жазо муддатини ўтаб асосий жазодан озод қилишга тавсия этилиб, оиласи бағрига қайтарилди. Шу муносабат билан туман ҳокимлигида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда, туман фаоллари ва ота-оналари иштирокида, авф этилганларнинг эртанги ҳаё-тини тўғри йўлга қўйиш мақсадида тадбир ўт-казилди.
Тадбирда туман ҳокими О.А.Матяқубов, туман прокурори Ғ.Султонов, сўзга чиқиб, авф этилганлар тўғри хулоса чиқариб, бундан буён тегишли йўлдан юриб ўз оиласи ва жамиятга нафи тегадиган инсонлар бўлишларига умид билдиришди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси М.Машарипов, авф этилган ёшларни кафилликка олиб, уларни ишга жойлаштиришда, ўқишни давом эттиришида амалий ёрдам берилишини таъкидлади.

Д.МАШАРИПОВ.