SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ОСОН ПУЛ ТОПИШ ИЛИНЖИДА

ОСОН ПУЛ ТОПИШ ИЛИНЖИДА

« Назад

03.08.2020 09:32

1994 йил Қўшкўпир туманида туғилган, маълумоти ўрта, ишсиз Абдуллаев Азамат Анвар ўғли айни навқирон, оиласи ва яқинларига бирон бир наф келтирадиган фойдали иш билан шуғулланиш ўрнига, осон пул топиш илинжида ўзгаларнинг мол-мулкига кўз тикиб, оқибатни ўйламай ўғирлик жиноятини содир қилиш билан шуғулланди.
Кунлардан бир куни у Хива шаҳридаги “Янги турмуш” маҳалласи “Мағриб” кўчасидан ўтиб кетаётиб, кўзи  21-уйга тушади. Эшик очиқлиги, уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ётоқхонага ғайриқонуний тарзда кириб, стол устида турган С.Ж тегишли ҳар бирининг баҳоси 1.500.000 сўм “Никон Д 40”, “Никон Д 3100” русум-ли жами 3.000.000 сўмлик фотоаппаратни ва сотилиш баҳоси 150.000 сўм битта “Nokia-310” маркали телефон аппаратини яширин равишда қасддан талон-тарож қилиб, Урганч шаҳридаги “Истиқлол” кўчасида жойлашган уйига олиб бориб, яшириб қўяди.
А.Абдуллаев қасддан содир қилган ўғирлик жинояти очилишини ва бир жиноят ортидан бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари очилишидан чўчиб, жиноий жавобгарликкка тортилишини олдини олиш мақсадида қасддан янги жиноят содир қилишга ўтиб, Хива туманида яшовчи фуқаро Б.Хнинг аризаси бўйича иш ўтказилаётган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ўзининг ўғирлик жинояти аломатлари йўқ деб топилиши, ИИБда унга нисбатан бирон-бир иш олиб борилаётган бўлса, барчасини босди-босди қилиб бериш эвазига, Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ бошлиғи М.Х.га унинг хизмат хонасида 500 АҚШ долларни қасддан пора бераётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди.
Буни қарангки, ўз оёғи билан ИИБ борган А.А барча қилган қилмишлари, С.Ж.нинг уйидаги талон-торожликларигача очилди.
Суднинг қора курсисида қилган ишига пушаймон бўлган Азамат кечиришларини, жазони енгиллаштиришларини, оилавий шароити яхши эмаслигини айтади.
Суд Абдуллаев Азамат Анвар ўғлини Ўзбекистон Рес-публикаси ЖКнинг 59-моддаси билан айбли деб топиб, илгари қилган жиноятларига чиқарилган суд ажримларини, жабрланувчиларга етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини инобатга олган ҳолда, узил-кесил 5 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

 

Э.САБИРОВ,
Хива шаҳар прокурори катта ёрдамчиси.