SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ОСОЙИШТАЛИК БОР ЖОЙДА

ОСОЙИШТАЛИК БОР ЖОЙДА

« Назад

18.12.2019 08:28

Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш жиддий ва муҳим вазифадир. Инсон тинч ва хотиржам яшашни хоҳлайди. Осойишталик бор жойда барака ва ривожланиш бўлади.
Вилоят ИИБ транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш учун қатор профилактик тушунтириш ишларини амалга оширмоқдалар. Асосий вазифа жиноятни ёки ҳуқуқбузарни топиш ва жазолаш эмас, балки буларни содир этилишига шароит яратиб бераётганларни аниқлаш ва тизимли муаммолар билан ишлашдир.
Жумладан, темир йўл изларида белгиланмаган жойдан кесиб ўтмаслик, темир йўл атрофида чорва молларини боқмаслик, ўтиб кетаётган вагонларга тош отмаслик тўғрисида эслатма бук-летлар мунтазам тарқатиб келинмоқда.
Шунингдек, вилоятимизнинг қатор туманларида нохуш холатларнинг олдини олиш юзасидан уйма-уй юриш орқали аҳоли вакиллари билан учрашиб, муаммоларни аниқлаб, жойида ечимини топиш чоралари кўрилмоқда. Худди шу масала бўйича мактаб, коллеж ўқувчилари ва олий ўқув юрти талабалари билан хам учрашувлар ўтказиб келинаётир.
Шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқубузарлик-ларни олдини олиш борасидаги МФЙ, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда турли тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Чунки жиноятчилик, ҳуқуқбузарликка қарши курашиш фақат ҳуқуқ-тартибот органларининг эмас, балки кенг жамоатчиликни ҳам муҳим вазифаси бўлмоғи лозим.

 
М.БОБОЖОНОВ,
вилоят ИИБ транспортда ХТБ Хива бекати бўлинма бошлиғи, капитан.