SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  Олди-сотди оқибати

Олди-сотди оқибати

« Назад

06.11.2017 06:25

Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК Департаментининг туман бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Респуб-ликаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони талаблари ижроси юзасидан қатор ишлар олиб борилмоқда. Тадбирлар давомида Хива шаҳар “Калта-минор” маҳалласи “Шоҳимардон” кўчасида яшовчи фуқаронинг ноқонуний равишда чет давлатлари валюталари олиш ва ўтказиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланди. 8 сентябрь куни соат тахминан 11-00 лар атрофида “Хива Деҳқон бозори” МЧЖ олдида у бошқа бир фуқарога 100 АҚШ долларини ҳар бирини 8000 сўмдан ҳисоблаб, жами 800.000 сўмга сотган пайтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ушланди. Унинг ёнлари кўздан кечирилганида 570 АҚШ доллари ва ноқонуний валюта олди-сотдисида ишлатиб келинган жами 2.250.000 ўзбек сўми борлиги аниқланиб, вақтинча ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Юқоридаги қонунга хилоф ҳаракатлари билан Республика МЖТКнинг 170- моддасида белгиланган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди ва бўлим томонидан унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш юритилиб, туман маъмурий судининг 2017 йил 21 сентябрь қарори билан энг кам иш ҳақининг 2 баробари яъни 299.550 сўм миқдорида жарима жазосига тортилиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган чет давлатлари валюталари ва сўм пул маблағлари давлат фойдасига мусодара қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони талаблари ижроси юзасидан тадбирлар давом қилмоқда.
Р.Ибодуллаев,
департаментнинг шаҳар бўлими суриштирувчиси.