SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  Оқибат

Оқибат

« Назад

20.06.2018 12:11 Департаментнинг шаҳар бўлими ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда фуқаролар “Гулшан” маҳалласида яшовчи О.Нурметов ва “Кумёсқа” маҳалласи П.Қорий кўчаси  45-уйда яшовчи К.Турсуновнинг аризалари юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилганида, фуқаро У.Каримов (исм ва фамилияси ўзгартирилган) фирибгарлик  йўли билан фуқароларга уй-жой олиб беришни ва қадастр ҳужжатларини тўғирлаб беришни ваъда қилиб, ўзгалар мулкини қўлга киритиб келганлиги аниқланган.
Жумладан, У.Каримов фуқаро  О.Нурметовдан уйи-га тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ва аризасини жўнатиш учун 2017 йил 27 ноябрь куни 30 000 сўм, сўнг 60 000 сўм, сал ўтиб қадастр ҳужжатларини тўғирлаб бериш учун деб 190 000 сўм, пул етмаётганлигини айтиб яна 170 000 сўм жами 450 000 сўм пулларни олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
У.Каримов яна жиноий ҳаракатларини давом эттириб, фуқаро К.Турсуновга ўзини гўё шаҳар ҳоким-лигида кам таъминланган оилаларни уй-жой билан таъминлашга масъул шахс сифатида таништириб, ёрдам беришини айтиб, 4500 000 сўм эвазига “Янги-обод” маҳалласида янгидан қурилаётган уйлардан олиб беришини ваъда қилган. Уни алдаб 2017 йил 19 декабрда 3000 000 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланди.
Қонунга ҳилоф ушбу ҳатти-ҳаракатлар  қонун доирасида ўрганиб чиқилиб, У.Каримов Жиноят ишлари бўйича туман судининг 2018 йил 18 апрелдаги ҳукмига асосан Республика Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди, 28, 211-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Ж.АМАНБАЕВ,
департаментнинг Хива шаҳар бўлими бошлиғи.