SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ОҚИБАТ

ОҚИБАТ

« Назад

26.05.2017 12:06

Шу йил 3 апрель куни жиноят ишлари бўйича Хива туман судида транспорт бошқаришдаги масъулиятсизлик оқибатида содир бўлган воқеа билан боғлиқ иш кўриб чиқилди. Айбдор 1984 йилда туғилган, Эски Қиёт қишлоғида яшовчи Дилшод Матчанов. У 2016 йилнинг 21 ноябрь куни Урганч-Хива йўлида опаси С.Матчанова номида бўлган “Нексия” русумли енгил автомобилни бошқариб келаётиб, эҳтиётсизлик натижасида йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун-қоидаларини бузган. Натижада йўлни кесиб ўтаётган А.Матюсуповани машинасининг олди томони билан уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Жабрланувчи ҳодиса вақтида олган кўплаб тан жароҳати туфайли касалхонада вафот этган.
Суд ишни атрофлича кўриб чиқиб ҳукм чиқарди. Унга кўра Д.Матчанов икки йил транспорт бошқариш ҳуқуқидан ва 5 йил озодликдан маҳрум қилинди.
Эҳтиётсизлик, тегишли қонун-қоидаларга амал қилмаслик ана шундай аянчли оқибатларга олиб келишини унутмаслик лозим.