SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ОХИРИ БЕРК КЎЧА

ОХИРИ БЕРК КЎЧА

« Назад

07.10.2019 10:15

Фуқаро Б.Ботиров (исм-шарифи ўзгартирилган) ҳалол ва қонуний меҳнат эвазига даромад топишдан кўра, осон пул топиш йўлига кириб, бозорда чет эл валютаси билан савдо қилишни ўзига касб қилиб олади. Бу кўчанинг охири берк эканлигини англаб етмаган Б.Ботиров фаолияти гуллаб яшнаётганлигидан хурсанд бўлиб, бозорда ғайриқонуний равишда валюта савдоси билан шуғулланиб юраверади.

2019 йил 15 май куни қонунга хилоф равишда валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланаётган шахсларни аниқлаш юзасидан ўтказилган тадбирда фуқаро  Б.Ботиров Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозори ҳудудидаги автотураргоҳда фуқаро Д.Давроновга ҳар бир АҚШ долларини 8730 сўмдан ҳисоблаб жаъми 2800 АҚШ долларини сотган вақтида ушланиб, унинг фаолиятига чек қўйилди.

Б.Ботировнинг юқоридаги ҳаракатлари юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилиб, унга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Ўзининг ҳаракатлари нотўғри эканлигини англаб етмаган Б.Ботиров суд олдида жавоб берди ва қилмишига яраша жахосини олди.

Б.САРИЕВ,

Хива туман прокурори ёрдамчиси

лавозимида иш ўрганувчи.