SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ОҒУФУРУШЛИКНИНГ ОХИРИ ВОЙ

ОҒУФУРУШЛИКНИНГ ОХИРИ ВОЙ

« Назад

17.07.2017 04:42

Гиёҳвандлик – аср вабоси. Унга мубтало бўлганлар умрини ҳазон қилади, бошқаларга ҳам зиён етказади, бахтсизлик ботқоғига ботиради.
Шу йил май ойида қилмишлари учун жиноят ишлари бўйича Хива туман суди қора курсисига ўтирган “Гулирайҳон” маҳалласида яшовчи 1975 йилда туғилган Ҳурматбек Матниёзов, “Гулистон” маҳалласида яшовчи 1977 йилда туғилган Жамолиддин Шариповларнинг қилмиши бунга мисол .
Ж.Шарипов ўз яшаш уйининг олдидаги боғ томон томорқасида тақиқланган экин ҳисобланган, таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган “Каннабис” ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб парваришлаб келган.
У таниши Х.Матниёзовга “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги, хоҳласа беришини айтиб, истеъмол қилишга жалб қилган.
Х.Матниёзов ҳам охири унинг гапига учиб, унинг доимий харидорига айланган. 2016 йил 5 декабрда Ж.Шариповнинг уйига бориб 0,45-0,50 грамм миқдордаги гиёҳвандлик восита-сини истеъмол қи-лиш мақсадида 10000 сўмга сотиб олган.
Шу тариқа бу ҳолат қайта-қайта такрорланаверган. 2017 йил 25 январда ўтказилган тегишли идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида оғуфурушлик фош этилди.
Суд жараёнида айблар исботини топди ва тегишли ҳукм чиқарилди. Унга кўра, Ж.Шариповга тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Х.Матниёзов иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолинган ҳолда 3 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтайдиган бўлди.