SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ОҒУФУРУШЛАР ФОШ ЭТИЛДИ

ОҒУФУРУШЛАР ФОШ ЭТИЛДИ

« Назад

15.05.2017 04:56

Ҳуқуқ-тартибот идораларининг тезкор кўрилган чора-тадбирлари натижасида яқинда оғуфуруш-ликнинг яна бир кирдикорлигига чек қўйилди. Воқеа тафсилоти аслида бундай:
Б. Маткаримов 2016 йил 31 октябрь куни соат 17:30 да Урганч шаҳар “Ёшлик” кўчасидаги темир йўл устидан ўтган кўприкнинг ён томонида ўзига тегишли 90 0 520 ҒА давлат рақамли “Ласетти” русумли автомашинаси ичида тадбирга жалб қилинган шахсга 300 000 сўм пул эвазига оғирлиги 2,21 грамм миқдордаги марихуана гиёҳвандлик воситасини сотаётганда Урганч ТИИБ ЖК ва УЖҚКГ ходимлари томонидан ушланди. Оғуни Б.Маткаримовга таниши У.Бабаджанов ярим соат олдин 200.000 сўм пул эвазига сотганлиги маълум бўлди.
Буни қарангки, З.Матёқубов худди шу куни кечқурун соат 21:00 ларда ўрганган кўнгил ўртанса қўймас деганларидек, “Наврўз” маҳалласи бошида таниши У.Бабаджановга 1,5 грамм марихуна гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда 200.000 сўм пул эвазига сотиб ўтказганлиги аниқланган.
Хўш, З.Матёқубовнинг ўзи бу ажал оғусини қаердан ва кимдан олган деган ўринли савол туғилади. Шу маҳалланинг “Қурувчи” кўчасида яшовчи Р.Юсупов ўз уйининг томорқасидаги 25Х 30 ўлчамли экин ерида таркибида гиёҳвандлик воситаларини сақловчи бир туб каннабис ўсимлигини экиб, парваришлаб келган. 2016 йилнинг 29, 31 октябрь ҳамда 1 ноябрь куни соат 14:00 ларда, кечқурун соат 22:30 ларда Р.Юсупов таниши З.Матяқубовга (охиргисини пулсиз) марихуана гиёҳвандлик моддасини ўтказаётган вақтида Урганч ТИИБ ва УЖҚКГ ходимлари томонидан ушланди.
Қўшкўпир туман суди ҳукмига кўра Р.Юсуповга Ўзбекистон Рес-публикаси ЖКнинг тегишли моддаси бўйича 5 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш, Б.Маткаримов, У. Бабаджанов, З.Матёқубовларга ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазолари тайинланди.
Кўриниб турибдики, ҳар қандай қора ишнинг охири ана шундай аянчли якун топади. Бундан пушаймон қилиш эса афсуски кеч, фақат хулоса чиқариш-ҳаётнинг асл ҳақиқатидир.


Б.Рўзметов,
Урганч ТИИБ ХООГ инспектори, милиция капитани.