SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  Огоҳлик - давр талаби

Огоҳлик - давр талаби

« Назад

17.04.2017 06:14

Тумандаги 5-сон мусиқа ва санъат мактабида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, туман ҳокимлиги, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди бўлинмаси ва “Камолот” ЁИҲ кенгаши ҳамкорлигида “Огоҳлик – давр талаби” мавзуида ўтказилган тадбирда МФЙ раислари, уларнинг диний-маърифий ва маънавий ахлоқий масала-лар бўйича маслаҳатчилари, фаоллар қатнашди.
Йиғилишда тинчликни сақлаш ҳар бир кишининг инсоний бурчи эканлиги, бунда уларнинг ёрдами, маҳаллаларда фуқароларни огоҳликка чақиришдаги фаоллигини ошириш зарурлиги таъкидланди.
Туманимизнинг чегара ҳудудларида жойлашган маҳаллалар фуқаролари эътиборини яна қандай масалаларга қаратишлари лозимлиги ҳақида ҳам етарли маълумот ва топшириқлар берилди.
Йиғилиш қатнашчилари ўзларини қизиқтираётган саволлар билан тадбир ташкилотчиларига мурожаат этдилар ва аниқ жавоблар олдилар.