SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ОДАМ САВДОСИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ

ОДАМ САВДОСИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ

« Назад

25.07.2018 09:06 Инсоният ҳаётини хавф остига қўяётган одам савдоси бугунги куннинг долзарб масаласидир. 
Таъкидлаш муҳимки, одам савдоси билан боғлиқ муаммолар Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Унга барҳам бериш мақсадида юртимизда бир қанча ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб, ижроси таъминланмоқда. «Одам савдоси» иллати инсоннинг нафақат жисмоний кучини, балки унинг руҳияти, дунёқарашини пасайтириб, ҳаттоки маънавий қадриятлардан узоқлаштиради. Айрим шахслар содда юртдошларимизни бойлик орттириш, мўмай даромад тўланадиган ишларга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, Россия,Туркия, Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Тайланд, Сингапур давлатларига ноқонуний йўллар билан олиб чиқиб кетиб, сотиб юбораётганлари миллатимиз учун катта фожеадир. Айниқса, бу ҳолатларга ёшлар ва аёлларнинг аралашгани ачинарлидир. Мамлакатимизда ишлаб, пул топиш, фаровон яшаш имконияти бўла туриб, ёшларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишларига кенг имкониятлар яратилаётган бир пайтда уларнинг хорижга йўл олиши, хўрланиши, қул қилиб сотилиши миллатимизнинг маънавий қадриятларига номуносибдир.
Республика саломатлик ва тиббий статистика инс-титути ҳудудий филиаллари, туман ва шаҳарлардаги «Саломатлик» марказлари, даволаш-профилактика муассасалари тиббий ходимлари ҳамкорлигида «Одам савдоси ва унинг салбий оқибатлари» мавзуида аҳоли ўртасида кенг қамровли тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Булардан ташқари, «Фирибгарнинг тузоғига илинманг!», «Боши берк кўчага кириб қолманг!», «Одам савдосидан эҳтиёт бўлинг!» каби мавзуларда буклет ва плакатлар, тарқатма материаллар тайёрланиб, аҳолига тарқатилмоқда.
А.БОЛТАЕВ,
 туман «Саломатлик» 
маркази шифокори.