SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ОДАМ САВДОСИ УЯТ ЭМАСМИ?

ОДАМ САВДОСИ УЯТ ЭМАСМИ?

« Назад

03.08.2015 05:47

Ўтган куни телевизорда одам савдоси ҳақидаги кўрсатувни кўриб қолдим. Баъзилар қизларни саёҳатга деб, баъзилар йигитларни ишга деб олиб кетиб, чет элга катта пул эвазига сотиб кетишар экан. Қандай қилиб одам одамни сотиши мумкин? Инсон инсоннинг мулки эмас-ку! Ахир Аллоҳ ҳам инсонни ер юзидаги энг мукаммал, энг мўътабар зот қилиб яратган. Ҳечам ақлим етмаяпти - ўз ватандошларини ўзга «савдогар»ларга пуллаш учун инсонда тош қалб бўлиши керак. Бунақа учига чиққан фирибгарлар нафақат ўз Ватанининг, балки бутун одамзоднинг хоинидир. Кўрсатувни кўраётиб, изтиробга тушдим. Бу ҳолатлар барчамизни огоҳликка чорлайди.

 

Умид ИСМОИЛОВ,

коллеж талабаси.