SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ОЧИҚЛИК ВА ШАФФОФЛИК одил судловга эришиш имкониятини беради

ОЧИҚЛИК ВА ШАФФОФЛИК одил судловга эришиш имкониятини беради

« Назад

16.09.2020 12:33

Жорий йил 3 сентябрь куни Президентимиз томонидан имзоланган «Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлашда муҳим қадам бўлди.
Қарорга кўра, 2021 йил 1 июлдан бошлаб апелляция ва кассация инстанцияси судларида ишларни судьялар ўртасида автоматик равишда тақсимлаш, 2022 йил 1 январдан бошлаб суд қарорларини иш бўйича тарафларга онлайн тарзда, уларнинг илтимосномаси бўйича эса қоғоз шаклида тақдим этиш, 2023 йил 1 январдан бошлаб суд ишларини давлат архивига электрон шаклда топшириш ва қабул қилишни назарда тутувчи 2020-2023 йилларда суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш дастури ҳам тасдиқланди.
Қарорда 2022 йил 1 январдан бошлаб судлар фаолиятига қуйидаги имкониятларни берувчи «Адолат» ахборот тизимлари комплекси жорий этилиши ҳам белгиланган. Давлат ҳокимияти, маҳаллий давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари адвокатлар томонидан судларга даъво, ариза ва шикоятларни фақат электрон шаклда юборишлари ҳамда манфаатдор шахслар томонидан даъво, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш жараёнини онлайн тарзда кузатиб бориш мумкин. Шунингдек, қарорга асосан Олий суд 2020 йил якунига қадар суд мажлисларида видеоконференцалоқа режимида иштирок этиш имконини берувчи мобил дастурни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш назарда тутилган.

Т.ЮСУПОВ,
Хива шаҳар маъмурий суди раиси.

Д.ЮСУПОВ,
Хива туман маъмурий суди раиси.