SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ОҚИБАТ

ОҚИБАТ

« Назад

23.01.2015 20:54

Хива туман «Полосултон» маҳалласида яшовчи Ботир Аллаберганов янги йил арафасида маъмурий жавобгарликка тортилди, ўз қилмишларидан пушаймон   тарзда мулзам бўлди. Хўш, нега дерсиз. Сабаби - тегишли қонун қоидаларга хилоф   тарздаги ҳатти-ҳаракати.

2014 йилнинг ноябрь  ойида туман МХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, унга тегишли уяли телефон аппарати флеш картаси текшириб кўрилганда, унинг ичида республикамиз худудида тайёрлаш, сақлаш, оммавий тартибда эшитиш ва тарқатиш таъқиқланган диний мазмундаги материаллар қонунга хилоф равишда сақлаб қўйилганлиги аниқланди.

Ўтган йилнинг 26 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Хива туман судида ушбу иш атрофлича кўриб чиқилди ва Б.Аллабергановнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари тасдиғини топди. Айбига иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги ва бошқа жиҳатлар эътиборга олиниб, суд қарорига кўра унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 33-моддаси қўлланилган ҳолда энг кам иш ҳақининг 3 баробари 322905 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди. Қўл телефони давлат эгалигига ўтказилиб, флеш карта тегишли тартибда йўқ қилинди.

Хуллас,  мақсадга мувофиқ фойдаланмаслик туфайли қўл телефони нафақат эгасини уятга қўйди, балки киссага ҳам зарар келтирди.