SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  НОТЎҒРИ ҚАДАМ ОҚИБАТИ

НОТЎҒРИ ҚАДАМ ОҚИБАТИ

« Назад

13.03.2017 07:51

Жамиятимиз барқарорлигига хавф солувчи турли иллатлар, ёт мафкуравий ғояларга қарши кураш долзарб вазифалардан саналади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ҳамкорликда ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” кенг қамровли тезкор тадбирлардан кўзланган асосий мақсад ҳам тинч ва осойишта ҳаётимизга раҳна солувчи турли хавф-хатарларнинг олдини олишдан иборат.
Ана шундай тадбирлар давомида Дашёқ қишлоғидаги “Гулшан” маҳалласида истиқомат қилувчи, 1968 йилда туғилган Шуҳрат Жуманиёзовнинг хонадони кўздан кечирилганда унга тегишли компьютер ва ён дафтарларда жамоат тартиби ва хавфсизлигига таҳдид солувчи маълумотлар яъни ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ва аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материаллар, ёзувлар қонунга ҳилоф равишда тайёрланиб, сақлаб келинаётгани аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар асосида жиноят иши қўзғатилиб, 2017 йилнинг февраль ойида жиноят ишлари бўйича Хива туман судида кўриб чиқилди.
Судланувчи ва гувоҳ-ларнинг кўрсатмалари ҳам-да далилий ашёлар асосида суд Ш.Жуманиёзовни Ўзбекистон ЖКнинг тегишли моддаларига асосан айбли деб топди ва тегишли жазо тайинлади.
* * *
Юқоридаги сингари тезкор тадбирда “Янги турмуш” маҳалласида яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро Санжарбек Қаландаровнинг ҳам қонунга ҳилоф хатти-ҳаракатлари фош этилди. Ушбу шахс ҳам ўзига тегишли “Samsung” русумли ноутбок компьютерига интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда жамоат хавфсизлигига ва тартибига таҳдид солувчи турли маълумотларни ҳамда ақидапарастлик ғоялари билан суғорилган материалларни кўчириб, сақлаб келаётгани маълум бўлди.
Ушбу ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши ҳам атрофлича кўриб чиқилиб, суд томонидан ҳукм чиқарилди. Унга кўра С.Қаландаровга нисбатан беш йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Охири ўйламай қўйил-ган нотўғри қадам ана шундай нохуш оқибатларга олиб келди.

(Ушбу мақола ҳуқуқ-тартибот идоралари тақдим этган материаллар асосида тайёрланди)