SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  НОҚОНУНИЙ ИШ – КЕЛТИРАР ТАШВИШ

НОҚОНУНИЙ ИШ – КЕЛТИРАР ТАШВИШ

« Назад

01.10.2017 03:56

Ўзбекистон Респуб-ликаси Президентининг 2006 йил 30 декабрдаги қарори ва шу асосдаги Низом, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги “Аҳоли пунктларида комплекс қу-рилишларни амалга оширилишида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини қатъий бажарилиши устидан назоратни кучайтиришнинг қўшимча чоралари тўғрисида” 41-сонли қарори қабул қилинган. Ана шу қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида Гандимён ҳудудида назорат тадбирлари ўтказилди. Ўрганиш давомида шу нарса маълум бўлдики, фуқаро Даврон Хударганов ўзбошимчалик билан ҳудудда жойлашган “Чойхона” биносида 426 кв. метр ҳажмда ноқонуний қурилишларни амалга оширган. Туман ҳокимли-ги ушбу ноқонуний қу-рилмаларни унинг эгаси томонидан бузиб ташланишини сўраб фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судига даъво аризаси билан мурожаат қилди.
Шу йилнинг 3 июль куни “Гиламчи” касб-ҳунар коллежи биносида очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Мажлисда жавобгар Д.Хударганов даъвони тан олмасдан “Чойхона” мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли экани, шу пайтгача ҳеч ким томонидан эътироз билдирилмаганини қайд этди.
Суд мажлисида иштирок этган туман электр таъминоти корхонаси вакили Д.Абдуллаев, “Полвон-Ғазовот” ирригация тизими вакили А.Рўзметов, туман архитектура ва қурилиш бўлими мутахассиси Н.Матниёзов ва бошқалар чойхонадаги қурилмаларнинг электр таъминоти, ирригация тизими ҳамда архитектура ва қурилиш қонун-қоидаларига хилоф тарзда бунёд этилганлигини ишончли далиллар орқали исботлаб беришди.
Суд тарафларнинг тушунтириши ва музокара сўзларини эшитиб ва ишга доир материалларни яна бир бор таҳлил этиб, жавобгар чойхона ҳудудидаги қурилмаларни ўзбошимчалик билан қонунга зид қурган деган хулосага келди. Огоҳлантиришга қара-масдан уларни бузиб ташламаган.
Суд даъвогарнинг мурожаатини қаноатлантириш яъни жавобгар Д.Худар-ганов томонидан унга тегишли чойхона ҳу-дудида ўзбошимчалик билан барпо этилган 426 кв. метр майдондаги қурилмаларни ўз ҳисобидан бузиб ташлаш тўғрисида шунингдек, ундан 74888 сўм давлат божи ундириш ҳақида қарор чиқарди.
Ғайриқонуний иш – келтирар ташвиш, деб шуни айтадилар.
* * *
Қишлоқ маҳаллалари аҳолиси, фаоллари, турли соҳа ходимлари иштирок этган сайёр суд мажлисида фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро суди раиси Ж.Қурязов ҳуқуқий мавзуда суҳбат ўтказиб, қатнашчиларнинг саволларига жавоб берди.

(Ушбу мақола ҳуқуқ тартибот идоралари тақдим этган ҳужжатлар асосида
тайёрланди)