SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  НОҚОНУНИЙ ИШ – КЕЛТИРАР ТАШВИШ

НОҚОНУНИЙ ИШ – КЕЛТИРАР ТАШВИШ

« Назад

17.07.2017 04:40

Халқимизда шаҳар бедарвоза эмас, деган нақл бор. Мамлакат ҳудудидан четга чиқиш ва киришнинг ҳам ўз қонун-қоидалари мавжуд. Унга амал қилмаслик эса, тегишли тартибда жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади.
1998 йилда туғилган, Хива педагогика коллежи талабаси Ҳадича Сатторова ана шундай қилмиши яъни давлат чегараларидан чиқиш ва кириш қоидаларини бузганлиги учун суд олдида жавоб беришига тўғри келди.
Ҳ.Сатторова шу йил 8 февраль куни “Москва-Тошкент” йўналишидаги самолётда учиб Тошкент халқаро аэропортига қўнгач, фуқаролик паспорти кўздан кечирилганда қуйидагилар маълум бўлди.
У 2016 йил 27 декабрдан 2017 йил 6 январгача Россияда бўлиб, сўнгра опаси Ю.Сатторова билан Туркияга бориш бўйича жиноий тил бириктирган. 2017 йил 7 январда Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрига учиб боришиб, опаси Россияга ортига қайтган. Ҳ.Сатторовани эса чипта олиб Истанбул шаҳрига онаси олдига жўнатган. Хуллас, Ҳ.Сатторова дунёнинг барча давлатларига чиқиш учун руҳсатнома расмийлаштирмасдан қонунга хилоф равишда 2017 йил 6 январда Қозоғистондан Туркия давлатига ноқонуний кириб, у ерда 6 февралгача бўлиб “Истанбул-Москва-Тошкент” транзит рейси билан Ўзбекистонга кириб келган.
Ушбу ҳолат бўйича иш жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судида кўрилиб, белгиланган жазо шартли деб ҳисобланиб, 1 йил синов муддати белгиланди. Унинг хулқини назорат қилиб бориш Хива туман ИИБ ходимларига топширилди.
Ҳа, ноқонуний иш келтирар ташвиш, деб бежиз айтилмаган.


( Мақола ҳуқуқ-тартибот идоралари тақдим этган ҳужжатлар асосида тайёрланди)