SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  НОҚОНУНИЙ ФАОЛИЯТ - ОХИРИ НАДОМАТ

НОҚОНУНИЙ ФАОЛИЯТ - ОХИРИ НАДОМАТ

« Назад

25.07.2018 09:04

Сабиров Жасур 2014 йил январь ойидан 2017 йилнинг 12 сентябригача “Шимолгазтаъминот” унитар корхонасига қарашли Хоразм вилояти “Хиватумангаз” филиали автоматик бошқарув тизими оператори “Биллингаз”   дастури мутахассиси лавозимида ишлаган.
У тартиб-қоидаларга амал қилиб, ҳалол ишласа фаолиятини давом эттириб, обрў-эътибор қозониши мумкин эди. Афсуски бунинг тескариси бўлди. Ишга масъулият билан ёндашмади, ғаразли мақсадларни кўзлади.
Филиалга келиб тушадиган пуллар бўйича ягона моддий жавобгар бўлатуриб, бошқа мансабдор шахслар билан тил бириктириб пулларни ўзлаштириш учун компьютер техникаси воситаларидаги расмий ҳужжатларга қалбаки маълумотлар кирита бошлади.
“Хиватумангаз” филиалининг “Billingaz 1.2” дастури комплексига электрон шаклдаги барча тўловларни корхона-ташкилотлар томонидан ўз ишчи-хизматчиларининг коммунал хизматлар учун ўтказиб берилган пул маблағлари ҳақидаги тўлов топшириқномаси ва ишчи ходимларнинг реестри орқали киритилиши лозим бўлса-да, бу қоидага амал қилмаган. Ўзига ишониб берилган “логин” ва “парол” орқали кириб, ягона тўлов тизими ҳисобланган компь-ютер дастури базасига фермерлар, тадбиркорлар, идора-ташкилотлар томонидан тўлов топшириқнома асосида ўтказилган пул маблағларини сохта маълумотлар киритиб шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Мисол учун 2016 йилда тўлов топшириқномаси билан келиб тушган “Отаниёз бобо” фермер хўжалигининг 570 минг сўм, “Хоразмсувгаз қурилиш” МЧЖнинг 1.122 000 сўм, “Овчи-Балиқчи” фермер хўжалигининг 1.480 000 сўм, якка тартибдаги тадбиркор “Рахимова Ражаббиби”нинг 750 000 сўм (бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин) жами 116 миллион 326 350 сўмлик пул маблағларини ғаразли мақсадларга – ўз манфаатларига йўналтирган.
Гўёки ушбу пуллар мазкур ташкилотларда ишловчи жами 377 ходимнинг ойлик маошларидан келиб тушган деган мазмунда сохта маълумотлар асосида “чап чўнтакка” йўналтирган. Бир сўз билан айтганда ўзига ишониб топширилган ва ихтиёрида бўлган миллионлаган ўзгаларга тегишли бўлган маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишган.
Ёпиғлиқ қозон ёпиғлиқ қолмади, сир ошкор бўлди. Иш судгача бориб етди.
Жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди 2018 йил 27 март куни бу ишни атрофлича кўриб чиқди.
Етказилган моддий зарар айбдор томонидан тўлиқ коплангани ва бошқа жиҳатлар эътиборга олиниб Ж.Сабировга нисбатан тегишли жазо тайинланди.
“Қозончини эрки бор, қайдан қулоқ чиқарса” қабилида иш тутган ходимнинг ноқонуний фаолияти шу тариқа якун топди.