SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  НОҚОНУНИЙ ФАОЛИЯТ

НОҚОНУНИЙ ФАОЛИЯТ

« Назад

05.03.2018 10:25

Қиш кунларида аҳолини ёқилғи билан таъминлаш, туман-шаҳар ҳудудида ноқонуний равишда кўмир маҳсулотини сотиш билан шуғулланаётган шахс-ларни аниқлаш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди. Тадбирда фуқаро Қ.Са-фоев (исм-шарифи ўзгар-тирилган) белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмас-дан, тегишли руҳсат берувчи ҳужжатларсиз но-қонуний равишда кўмир маҳсулотларини ҳар бир килограммини 900-1000 сўмдан сотаётганлиги аниқланиб, ҳуқуқбузардан 2128кг. кўмир маҳсулоти ва кўмир сотишдан тушган 300000 (уч юз минг) сўм нақд пуллар ашёвий далил тариқасида вақтинчалик олинди ва тўпланган ҳуж-жатлар Хива туман маъмурий судига юборилди.
Шу асосида иш Хива туман маъмурий суди томонидан 2018 йил 5 февраль куни кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарга нисбатан энг кам иш ҳақининг 1 (бир) баравари миқдорида яъни 172240 сўм жарима жазоси тайинланди ва 2128кг. кўмир маҳсулоти ва 300000 (уч юз минг) сўм пуллар тегишли тартибда давлат эгалигига ўтказиш юзасидан қарор чиқарилди.
Р.раҳмонов.
СВОЖЖДЛҚК Департаменти туман бўлими бошлиғи.