SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  НОҚОНУНИЙ ФАОЛИЯТ УЧУН

НОҚОНУНИЙ ФАОЛИЯТ УЧУН

« Назад

02.12.2019 13:01

Хива шаҳрида яшовчи фуқаро Ф.И.Ш.(исм-фамилияси ўзгартирилган), “Хива шаҳар деҳқон бозори” - да қонунга хилоф равишда валюта қимматликларини олиш ва ўтказиш билан шуғулланаётганлиги тўғрисидаги маълумотларга асосан текшириш тадбири ўтказилганда, ҳар бир АҚШ долларини 8400 сўмдан ҳисоблаб, жами 840.000 сўмга ўтказган пайтида ушланди. Ҳуқуқбузардан жами 1.503.7 минг нақд сўм пуллар, 223 АКШ доллари ва 10000 Қозоқ тенгеси ашёвий далил тариқасида олиб қўйилди.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Хива шаҳар маъмурий судига юборилди.
Суд уни МЖтКнинг 170- моддасида    белгиланган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топди ва 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, суднинг қарорига кўра, ҳуқуқбузарлик ашёлари давлат эгалигига ўтказилди.  

Р.РАҲМОНОВ,
Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти туман бўлими бошлиғи, адлия маслаҳатчиси.