SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  “НОГИРОН УКАМ РОЗИЛИГИ ШАРТМИ?”

“НОГИРОН УКАМ РОЗИЛИГИ ШАРТМИ?”

« Назад

03.10.2018 10:29

Менга ота-онам васияти бўйича мерос олиш учун нотариусга борганимда ногирон укамдан розилик керак, дейишди. Шу тўғрими?
Халилов Эркин.
Тумандаги “Дашёқ” маҳалласи.

Ушбу саволга туман ДНИ нотариуси     Г.САЪДУЛЛАЕВА жавоб беради: 

- Республика Фуқаролик Кодексининг 1042- моддасига асосан мерос қолдирувчининг вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз эри (хотини) ва ота-она, шу жумладан, уни фарзандликка олганлар, васиятноманинг мазмунидан қатъий назар қонун бўйича ворис бўлганларида улардан ҳар бирига тегишли улушнинг камида ярми (мажбурий улуш)ни мерос қилиб оладилар. 
Мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўлган меросхўр бирон-бир асос бўйича меросдан оладиган ҳамма нарса, оддий уй жиҳозлари ва рўзғор буюмларидан иборат мол-мулкнинг қиймати ҳам, бундай меросхўр фойдасига қилинган васият мажбуриятнинг қиймати ҳам мажбурий улушга қўшилади.