SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  НАЗОРАТСИЗЛИК ВА ҚАРОВСИЗЛИККА ЙЎЛ ҚЎЙМАЙЛИК!

НАЗОРАТСИЗЛИК ВА ҚАРОВСИЗЛИККА ЙЎЛ ҚЎЙМАЙЛИК!

« Назад

21.02.2017 01:53

Республикада ёшлар орасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларни салбий таъсирлардан сақлаш, жамиятдаги энг хавфли жиноятларда бири ҳисобланган инсоният томонидан “аср вабоси” деб тан олинган гиёҳвандлик иллатига қарши кураш, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод бу иллат домига тушиб қолишини олдини олиш мақсадида мутасадди идоралар билан ҳамкорлигида “Қора дори”, “Тўсиқ”, “Допинг” каби кенг қамровли тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. 1999 йил 19 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида наркотик ва наркотрафик моддаларни қонунга хилоф равишда муомаласига қарши кураш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ туманимиздаги академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ҳамда умумтаълим мактабларида тезкор профилакатик тадбирлар ўтказилди.
Гиёҳвандлик инсон учун энг ижтимоий хавфли ва оғир оқибатларга олиб келадиган офат сифатида XXI асрнинг глобал муаммоларидан бирига айланган.
Наркотикли ўсимликларнинг кўпчилиги Жанубий Америка тропикларида, Шимолий Америка ва Марказий Осиёда учрайди. Уларнинг айримлари доривор экинлик сифатида экилади (афюнли кўкнор, ҳинд нашаси, тамаки, кока бутаси), айримлари эса заҳарли бўлиб ёввойи ҳолда ўсади.
Жаҳон миқёсида олиб кўрилганда гиёҳвандлик моддаларини энг кўп етиштирадиган Афғонистон давлатида бутун жаҳонга тарқатиладиган 90% гиёҳванд моддаларни етиштириб берилаётганлиги мустақил Республикамизга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Шунинг учун нафақат ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, ҳар бир фуқаро гиёҳвандликка қарши курашни бир ёқадан бош чиқариб олиб боришимиз лозим.
Шундагина кўзлаган мақсадимизга соғлом авлод билан эришамиз.

 

М.САЪДУЛЛАЕВ,
туман ИИБ катта инспектори, майор.