SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ УЙҒУНЛИГИДА ЎҚУВЧИЛАР ДУНЁҚАРАШИ КЕНГАЯДИ

НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ УЙҒУНЛИГИДА ЎҚУВЧИЛАР ДУНЁҚАРАШИ КЕНГАЯДИ

« Назад

11.02.2020 14:43

Мактабларда ўтказилган январь - тарих-ҳуқуқ фани ойлиги доирасида шаҳардаги 7-сон мактабнинг 9-синф ўқувчилари жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди раиси О.Машарипов билан учрашдилар.

Ўқувчилар суҳбатда суд-ҳуқуқ тизимидаги янгиликлар, қонунлари-миздаги ўзгаришлар билан яқиндан таништирилди. Ёшлар ўртасида турли ҳуқуқбузарликлар содир қилинаётганлиги, буни улар билиб-билмай содир этаётганликлари, лекин кимки  қонунни бузса, албатта, жазо муқаррарлиги ҳақида сўз борди.
Ўқувчиларга фақат назарий билимлар бериб чекланмай, балки уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ишлари билан ҳам таништириб бориш мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман. Ана шунда ёшлар ўрта-сида ҳуқуқбузарликларни олди олинади.

Г.РАҲИМОВА,
шаҳардаги 7-сон мактаб тарих-ҳуқуқ фани ўқитувчиси.