SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  МУСУЛМОН ҚИЁФАСИДАГИ ШАЙТОНЛАР

МУСУЛМОН ҚИЁФАСИДАГИ ШАЙТОНЛАР

« Назад

31.03.2017 05:16

Оллоҳ таоло инсонни улуғ қилиб яратган. Унинг хоҳишича, амалдор амалсизга, кучли заифга зуғум ўтказиши мумкин эмас. Қулдорлик деган даҳшатли касаллик дунё зодагонларига тарқалди. Улар заиф миллатларга қарши уруш очиб, эркакларни қул, аёлларни чўрига айлантирдилар. Қул бозорларида Оллоҳнинг бандалари ҳайвон каби олиб-сотилди.
Бугунги ҳаётимизда содир этилаётган маданий қулфурушлик тарихдан ибрат олмаган. Замонавий қулфурушлар шахсий манфаатлари йўлида ҳар қандай разилликни ҳалол деб биладилар. Ваҳолан-ки, яратганимиз бир қулни озод қилган кишига жаннатни, озод одамни сотганга дўзахни ваъда қилади.
Талай ёшлар спортда ўз маҳоратлари, билимдонликлари билан дунёни лол қолдирмоқдалар. Бу Ватанни чин дилдан севиш ва ардоқлашдир. Уларни кўриб қувонасан киши, қалбинг ифтихорга тўлади. Одам сотувчилар-чи? Улар ориятсиз, ватанфуруш кимсалардир. Энг ажабланарлиси, улар ўзларини мусулмон қи-либ кўрсатиб, мусулмонларни сотадилар. Улар мусулмон қиёфасидаги шайтонлардир.
Ота-онаси тазйиқи билан мактабга, касб-ҳунар муассасаларига ўқишга бормасдан, майда савдогарчилик, югурдаклик қилаётган болалар оз бўлса-да, учраб туради. Бундай ҳолатларга барҳам бериш ҳар биримизнинг инсоний ҳамда Ватан олдидаги бурчимиздир.


Н.ЯҚУБОВ,
“Гулланбоғ” масжиди имом хатиби.