SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛМАЙДИ

МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛМАЙДИ

« Назад

30.01.2017 06:46

Мамлакатимизда демок-ратик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқа-ролик жамиятини шакл-лантиришда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари муҳим аҳамият касб этади.
Фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари бу - мурожаат қилиш ҳуқуқидир. Конституциямизнинг 35-моддасида қайд этилганидек, ҳар бир шахс ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиши, ариза, шикоят ва таклифлар қонунда белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Рес-публикасининг 2014 йил 3 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари” тўғрисидаги Қонуни тасдиқланиб, унга мувофиқ мурожаат этиш ҳуқуқи ихтиёрий амалга оширилиши, ҳеч ким бирон-бир мурожаатни ҳимоя қилишга ёҳуд унга қарши қаратилган ҳаракатларда иштирок этишга мажбур қилиниши мумкин эмаслиги қайд этилган.
Мурожаатлар оғзаки, ёзма ёҳуд электрон шаклда бўлиб, аризалар, таклифлар ва шикоятлар тарзида берилиши мумкин.
Ариза - ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тарзидаги илтимос баён этилган мурожаат.
Таклиф - давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларни ўз ичига олган мурожаат.
Шикоят - бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаатдир.
Мурожаатлар уларнинг тури ва шаклидан қатъий назар, бир хил аҳамиятга эга. Мурожаат этиш ҳуқуқидан фойдаланилаётганда камситишга йўл қўймаслик, мурожаат этиш ҳуқуқларининг кафолатларидан биридир.
Бошқарма ва ҳудудий бўлимларга келиб тушган 1383 та мурожаатларнинг 1237 таси қонуний тартибда ҳал қилиниши таъминланган. Фуқаролар ва тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатлар асосида 72 та жиноят ишлари қўзғатилиб, уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилди.
Бундан ташқари коррупция ҳолатлари фош этиш борасида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида 86 та ҳолатда жиноят ишлари қўзғатилиб, 97 та давлат идоралари мансабдор шахс-ларининг жавобгарлик масалалари ҳал қилинган.
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш департамент, бошқа барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг асосий вазифалари ва бош мақсади бўлиб қолаверади.


У.МАДРАҲИМОВ,
Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти туман бўлими инспектори.