SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  Мол-мулк ва ер солиқларини дам олиш кунлари ҳам тўлаш мумкин

Мол-мулк ва ер солиқларини дам олиш кунлари ҳам тўлаш мумкин

« Назад

08.10.2019 13:29

15 октябрь – ушбу сана яқинлашгани сайин ҳар бир фуқарода ўзига тегишли бўлган кўчмас мулк ва ер участкалари учун жорий йилга ҳисобланган солиқларни тўлаганмидим, деган табиий савол ҳаёлидан ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 272 ва 287-моддаларида белгиланган мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш муддати келаётганлиги муносабати билан солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 12-13 октябрь, яъни дам олиш кунлари ҳам банк ва солиқ хизмати органларида узлуксиз иш вақти йўлга қўйилмоқда.

Ҳисобланган солиқларни охирги муддатни кутмасдан, ўзингизга қулай бўлган вақтда ва усулда, банк офислари ёки Click, Payme ва бошқа замонавий электрон тўлов воситалари орқали амалга оширишингиз мумкин.

Ўз вақтида сизу биз тўлаётган солиқлар ҳисобига яшаб турган ҳудудимизнинг ривожи, равон йўллар, кўркам турар-жойлар, мактабу лицейлар, шифохона-ю йирик тиббиёт марказлари, сўлим боғу хиёбонлар барпо этилади.

Хоразм вилояти ДСБ Матбуот хизмати