SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  МЕҲР-ЭЪТИБОРГА МУҲТОЖ ОИЛАЛАРГА ЁРДАМ

МЕҲР-ЭЪТИБОРГА МУҲТОЖ ОИЛАЛАРГА ЁРДАМ

« Назад

18.12.2019 11:31

Сайёр қабулда 21 нафар фуқаро турли масалалар бўйича мурожаат қилишди. Уларнинг 12 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича эса тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, қабул давомида кам таъминланган меҳр-эътиборга муҳтож оилалар холидан хабар олиш ҳам қўмита раҳбарининг эътиборидан четда қолмади. 
- Турмуш ўртоғим икки йилдирки, оғир дардга чалиниб, қулоқлари эшитмай, кўзлари кўрмай қолди. Шифокорлар назоратида. Тўшакка михланиб қолган инсондан хабар олганларингиз учун катта раҳмат!, - дейди Вилоят Маткаримова. 
Иродали, сабр бардошли бу аёлнинг дарду ташвишлари мутасадди раҳбарлар томонидан тингланиб, муаммоларини ечиш йўллари изланилди.
Қабул давомида  бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Унда ишсиз фуқароларга бўш иш ўринлари таклиф қилинди ва меҳнат ҳуқуқлари борасида тавсиялар, маълумотлар берилди. Арзон нархларда озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар савдо ярмаркаси ҳам ташкил этилди.


Вилоят ДСИ Жамоатчилик билан 
алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.