SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  МАСЪУЛИЯТ УНУТИЛГАЧ...

МАСЪУЛИЯТ УНУТИЛГАЧ...

« Назад

11.09.2017 05:18

Хоҳ катта, хоҳ кичик бўлсин ҳар бир лавозим ва вазифага тайинланишнинг ўз масъулияти бор. Ана шу масъулият унутилса, иш чаппасига кетади, обрў ҳам тўкилади.
АТБ “Агробанк” Хива филиали аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва кредитлаш бўлими бошлиғи Маҳмудбек Эрназаров, филиалнинг Хива мини банк мудири Жасур Қурбонбоев ана шу ишонч ва масъулиятни унутиб қўйганлардан. Охир-оқибат жиноятга қўл уриб, суд олдида бош эгганлардан.
М.Эрназаров филиал бошқарувчиси ўринбосари, айни пайтда бўлим бошлиғи сифатида олдиндан тил бириктириб бир гуруҳ бўлиб, мансаб мавқеини суи-истеъмол қилган ҳолда ғараз мақсадларни кўзлаб қонун бузилишларига йўл қўйган.
Мисол учун масъул шахс бўлатуриб, қоидага хилоф тарзда кредит ажратилиши учун ҳеч қандай лиқвидли мол-мулкни гаровга қўйилишини таъминламасдан филиал ишчи гуруҳи йиғилиши баённомаси ва кредит қўмитаси йиғилиши баёни ва қўмита аъзоларининг имзоларини сохталаштириб, “Сапо Исломбек” фермер хўжалиги балансига автомашина сотиб олиш учун хўжалик раҳбари О.Атаев билан банк ўртасида шартнома расмийлаштирган.
Шу асосда фермер хўжалиги ҳисоб рақамидан Сурхондарё вилояти, Денов туманидаги “Сурхонавтосавдо” МЧЖ га 2016 йил декабрь ойида 59107000 сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилишига эришган. Қалбаки ҳужжатлар асосида банк манфаатларига қасддан зарар етказган.
“Агробанк” Хива филиали бошқарувчиси вазифасини вақтинча бажарувчиси лавозимида ишлаб келган Ж.Қурбонбоев ҳам бош ҳисобчи Ж.Раҳимов билан олдиндан тил бириктириб, тегишли қоида ва низом талабларига хилоф тарзда иш тутишган. Банк маблағларини қоидадаги мақсадлар қолиб, ғаразли манфаатлар томон йўналтириб имтиёзли кредит маблағларини сохта усуллар билан жумладан, Марказий Банкнинг Хоразм вилояти бош бошқармаси томонидан қўлланилган жаримани қоплаш учун ўтказиб, 10 миллион 812 минг сўм пулни талон-торож қилганлар. Шу тариқа фермер хўжаликлари манфаатларига зарар етказишган.
Банк мутасаддиларининг қонунга хилоф бу ва бошқа хатти-ҳаракатлари жиноят ишлари бўйича Хива туман судини очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди ва айбдорларга нисбатан тегишли жазо тайинланди.
Р.РАҲМОНОВ,
Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаментининг туман
бўлими бошлиғи.