SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  МАСЪУЛИЯТ УНУТИЛГАЧ...

МАСЪУЛИЯТ УНУТИЛГАЧ...

« Назад

17.07.2017 04:38

АТБ “Агробанк” филиалида амалдаги меъёрларга амал қилмаслик бир қатор қонунбузилишларга олиб келганлиги бунга мисол бўла олади.
Банк мутасаддилари 2016 йилнинг апрель-май ойларида банк мижозлари бўлган фермер хўжаликларига ажра-тилган имтиёзли кредитлар ўзларига ишониб топширилганлиги ва ихтиёрларида бўлганидан фойдаланиб, гўёки банк мижози бўлган фермер хўжаликларига 448 ҳолатда “Зарурий эҳтиёжлар учун” тўлов матни билан жами 68 770 500 сўм кредит пул маблағлари гарчи фермер хўжаликларнинг тўлов топшириқномалари бўлмаса-да, мемориал ордерлар билан банк филиали мижозларига хизмат кўрсатувчи банк ходимлари орқали банкнинг ҳисоб рақамига ўтказилган сўнгра 2016 йил 15 апрель куни “Мақсадли ишлатиш учун ҳисобрақам қолдиғи кўчирилди” деган тўлов матни билан “Хива-Солай балиқчи” фермер хўжалиги ҳисоб-варағига 1 183 100 сўм, “Музаффар Мухлиса” фермер хўжалиги ҳисоб-варағига 32 622 400 сўм ҳамда ўша йил 11 май куни 34 010 минг сўм миқдорида пул маблағлари ўтказилган. Ушбу маблағлар ҳисобидан “Гандимён ёғдуси” МЧЖнинг ҳисоб варағидаги муддати ўтган банк кредити қарзи учун 33 922 300 сўм, муддати ўтган кредит фоизи учун 24 300 сўм ва жарима ва пениялар қарзи учун 63 400 сўм йўналтирилган. Қолган пул банкнинг ҳисоб варағига ўтказилиб, бошқа фермер хўжаликларининг кредит қарзларини ундириш учун йўналтирилган. Гапнинг қисқаси жамғарма маблағларидан ажратилган жами 68 770 500 сўм имтиёзли кредит пули маблағлари растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиниб, фермер хўжаликларига зарар етказилган. Бош ҳисобчи айби билан йўл қўйилган чалкашликларга яна кўплаб мисол келтириш мумкин.
Худди шу айблари туфайли банк бошқарувчиси бўлиб фаолият кўрсатган Ш.Яқубов ва бош ҳисобчи Ж.Раҳимовларнинг қонун олдида жавоб беришларига тўғри келди. Айблари исботланиб, уларга тегишли жазо чоралари кўрилди.