SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  МАНСАБДОР ШАХС БЎЛА ТУРИБ...

МАНСАБДОР ШАХС БЎЛА ТУРИБ...

« Назад

21.01.2019 10:31 “Қушчи Каттабоғ”ликлар 2017 йил 15 сентябрда  Давронбек Эркаевни катта умидлар билан маҳалла фуқаролар йиғини раислигига сайлашди. Лекин орадан бир йил ўтар-ўтмас у қамоққа олинди. Нега, нима учун?! Келинг, яхшиси воқеа тафсилотини бир бошдан кўриб чиқайлик.
Давронбек фирибгарлик яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини  қўлга киритишни мақсад қилиб олади.
Фуқаро Г.Рўзметовага ўғли М.Рўзметов учун  “Чанашик” маҳалласидан жой ўрни олиб бериш ва туман  ҳокимининг қарорини чиқаришни ваъда қилиб, уни пора беришга далолат қилади. Туман ҳокимлиги заҳирасида турган қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонини унга кўрсатиб, 2018 йил 8 июль куни “Қушчи Каттабоғ” МФЙ ҳудудидаги “Султон ота” тўйхонаси олдида олдиндан келишилган сўмга нисбатан қиймати 39231350 сўм бўлган 5000 АҚШ долларини М. Рўзметовдан олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланади.
Суд давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячи адвокатларнинг фикрларини, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари эшитиб ҳамда жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, Эркаев Давронбек Камиловичнинг жиноят содир этганликдаги айбини жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа ёзма далиллар билан тўлиқ  исботланган деб топди.
Эркаев Давронбек Камиловичга  Ўзбекистон Рес-публикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил икки йил муддатга давлат иштирокидаги   корхона, ташкилот ва муассасаларда мансабдор ва моддий жавобгарлик юклатилган шахс лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган холда уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Жамиятимизда коррупция ва порахўрликка қарши қатъий чоралар кўрилмоқда. Афсуски, гуруч курмаксиз бўлмаганидек, бу ишга ҳамон йўл қўйилаётганига афсусланасан, киши. Унутмангки, кимки бундай қабиҳликларга қўл урса, жиноят жазосиз қолмайди.  
(Мақола ҳуқуқ-тартибот органлари тақдим 
этган материаллар асосида тайёрланди.)