SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  МАҚСАД - ТЎҒРИ ЙЎЛНИ ТАНЛАШ

МАҚСАД - ТЎҒРИ ЙЎЛНИ ТАНЛАШ

« Назад

23.01.2015 20:53

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ўзбекистон Республикаси Конституция қабул қилинганлигининг 22 йиллиги муносабати билан 2014 йил 14 ноябрдаги Амнистия тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш борасида туман прокуратураси, туман ички ишлари бўлими, шунингдек, бошқа тегишли ташкилотлар томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда инсонпарварлик, бағрикенглик тамойиллари асосида амалга оширилган амнистия туфайли туман бўйича 14 нафар фуқаро жазони ўташ жойларидан яшаш жойларига қайтиб келди. Уларнинг деярлик барчаси тиббий кўрикдан ўтказилдилар. Шунингдек, туман ҳокимлиги қошидаги кўникма маркази томонидан моддий ёрдам кўрсатилиб, уларни иш билан таъминлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Жазони ўташ жойларидан озод қилинганлар яшаш жойларидаги ички ишлар профилактика нозирлари томонидан назоратга олиниб, улар билан такрорий жиноят ва ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик бўйича суҳбатлар ўтказилиб, мавжуд муаммоларини ҳал этишда ёрдам кўрсатилмоқда. Жумладан беш нафар кишига биометрик паспорт олиш бўйича йўл-йўриқ ва кўмак берилди.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлардан мақсад ягона. У ҳам бўлса юқоридаги шахсларнинг амнистиядан яъни кўрсатилган инсонпарварликдан тўғри хулоса чиқариб, жамиятга, оиласига манфаатли тўғри йўлни топиб олишларига кўмаклашиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олишдан иборат.

 

А.ЯҚУБОВ,

туман прокурорининг иш ўрганувчи ёрдамчиси.