SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  КОРРУПЦИЯДАН ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЖАВОБГАРЛИК

КОРРУПЦИЯДАН ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЖАВОБГАРЛИК

« Назад

10.02.2017 09:07

Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонуни жорий йилнинг 3 январидан кучга кирди. Ушбу Қонундан кўзланган мақсад коррупцияга қарши кураш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳужжатда коррупцияга қарши курашнинг асосий тамойиллари сифатида қонунийлик; фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги; очиқлик, шаффофлик ва тизимлилик; давлат ва фуқаролик жамиятининг ўзаро ҳамкорлиги; коррупциядан огоҳлантириш ва жавобгарликнинг муқаррарлиги бўйича чоралар устуворлиги келтириб ўтилган.
Қонунда шунингдек, коррупцияга қарши кураш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари келтириб ўтилади: аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан тоқатсизликни шакллантириш; давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциядан огоҳлантириш бўйича чораларни амалга ошириш; коррупцион ҳуқуқбузарликлар содир этилгани учун муқаррар жазолаш тамойилини тадбиқ этиш.
Давлат бошқаруви соҳасида коррупциядан огоҳлантириш бўйича чоралар, жумладан, давлат органлари фаолиятининг очиклиги ва ҳисобдорлигини таъминлаш, парламент ва жамоатчилик назорати, мансабдор шахслар фаолияти сифатини баҳолаш ҳамда ишга қабул қилиш ва мансаб пиллапояларидан кўтарилишда очиқлик ва ҳолислик тамойили асосида танловли саралашларни олиб бориш тизимларини жорий этиш белгиланган. Давлат органлари ходимларининг ҳуқуқий мақоми аниқланиб, уларнинг ижтимоий ҳимояси, моддий таъминоти, ҳар томонлама рағбатлантириш чоралари кўрилади.
Коррупцион жиноят тўғрисида ошкор қилган шахс давлат ҳимояси остига олинади. Бироқ, мазкур қоида ёлғон маълумотларни тақдим этганларга нисбатан амал қилинмайди. Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ташкилотлар ОАВга коррупция билан боғлиқ ходисалар, далиллари, воқеалар ва жараёнлар тўғрисида жамоатчилик учун қизиқарли бўлган маълумотларни тақдим этади.

 

А.Полвонов,
тумандаги 1-сон ДНИ нотариуси.