SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  КОРРУПЦИЯ – ҲАЛОКАТГА ЙЎЛ

КОРРУПЦИЯ – ҲАЛОКАТГА ЙЎЛ

« Назад

16.04.2018 10:30 Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш белгиланиб қўйилган. Жиноят қонунчилигидаги ўзгаришларга кўра, мансабдор шахсни пора беришга ундаганинггиздан сўнг қилган мурожаатингиз сизни жавобгарликдан озод этмайди ва бу ҳаракатингиз пора бериш жинояти деб баҳоланади. Пора предмети эса давлат ҳисобига ўтказилади ва қайтарилиб берилмайди. Непотизм деган тушунча ҳам борки, унда қариндош-уруғ ва ошна-оғайничилик алоқаларини ҳисобга олиб, ушбу ришталарни биринчи ўринга қўйиб, камчиликлари ва бошқа хислатларига эътибор бермай сиёсатда ёки тадбиркорликда уларга махсус шароит яратиб бериш, қўллаб-қувватлаш, касбида ва ишида кўтарилиб, бойлик орттиришда ёрдам бериш бу ҳам коррупциянинг бир кўриниши ҳисобланади. Айнан шу ҳолат бизнинг жамиятда кўп учрайди. Масалан, раҳбарлар кадрларни танлаш ва лавозимга тайинлашда уруғ-аймоғчилик, қариндошлик, маҳаллийчилик ва ўзига содиқлик хусусиятларига кўра тегишли қарор қабул қилмаслиги лозим. Акс ҳолда хизматчи ўз иш жойидан маҳрум бўлади.
Бу иллатга қарши курашишда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан тоқатсизликни шакллантириш ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциядан огоҳлантириш бўйича чораларни амалга ошириш орқали жамиятда коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига тоқат қилмаслик муҳитини яратиш лозим. Чунки бу иллат бизнинг келажагимизга тўсиқ ҳисобланади.
Шундай экан, Ўзбекистон келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир фуқаро бу иллатга қарши курашиш йўлида бирлашиб, ҳаракат қилишимиз лозим.
М.ЯҚУБОВ,
Хива шаҳар давлат солиқ инспекцияси бош ҳуқуқшуноси.