SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  КОРРУПЦИЯ – АДОЛАТ КУШАНДАСИ РЕСПУБЛИКА ИНШОЛАР ТАНЛОВИДА ЎҚУВЧИЛАР БИЗ ДОИМ ОГОҲМИЗ, КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШАМИЗ ДЕЙИШДИ

КОРРУПЦИЯ – АДОЛАТ КУШАНДАСИ РЕСПУБЛИКА ИНШОЛАР ТАНЛОВИДА ЎҚУВЧИЛАР БИЗ ДОИМ ОГОҲМИЗ, КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШАМИЗ ДЕЙИШДИ

« Назад

01.07.2019 12:42

Президентимизнинг 2017 йил 2 февралдаги «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Респуб-ликаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, коррупцион ҳуқуқбузарликларга жазо муқаррар эканлигини чуқур англатиш мақсадида “Коррупция – адолат кушандаси” мавзуида иншолар танлови ўтказилди.
Унда касб-ҳунар коллежларининг битирувчи ўқувчи-ёшлари белгиланган вақт ичида тузилган режага кўра,  ўз билим ва тафаккурлари  асосида  иншо  ёзишди. 
- Иншолар танлови ўқувчи-ёшларнинг келгуси ҳаётида коррупцион ҳолатларга дуч келган пайтда қандай чоралар қўллаш кераклиги, жамият тараққиётига, юрт тақдирига бефарқ эмаслигини исботлаб берди,-дейди иқтисодиёт ва сервис  касб-ҳунар коллежи директори М.Яқубов. 
Ўз дунёқараши ва мустақил фикрига эга бўлган келажак эгаларининг нечоғлик бу борада огоҳ эканлиги, коррупцияга қарши курашишда ўз билим ва тушунчаларига таянишлари миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи талабаси Севинчой Аллаберганованинг  сўзларида ҳам яққол намоён бўлди.
- Коррупцияга қарши курашишда аввало биз ёшлар лоқайд бўлмаслигимиз лозим. Аксинча огоҳ бўлсак, мазкур иллатни йўқ қилолсак, келажагимиз тинч-осойишта ва фаровон бўлади. Мен ёзган иншоимда олий таълим муассасаларидаги баъзи раҳбар ва ходимларнинг ўқишга кириш ва таълим жараёнларида  порахўрлик қилгани, қанчадан-қанча билимли ёшлар ўқишга кира олмагани, билими йўқ, “одами борлар” эса ўқигани тўғрисида ёздим. 

Д.МАШАРИПОВ, 
“Хива тонги” махсус мухбири.